Таиланд қироллиги флотига қарашли «Сукхотай» корвети Сиам кўрфазидаги сувларда бўрон туфайли чўкиб кетди. Кема бортида жами 106 нафар денгизчи бўлган. Қироллик денгиз флоти 75 киши қутқарилгани ва 31 денгизчи қидирилаётганини маълум қилди.
Таиланд Ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, Прачуапкхиркихон провинциясидан 20 денгиз мили узоқликда кучли шамол сабаб кема бир томонга оғиб кетган, тизимга сув кирган, оқибатда электр қуввати узилиб қолган ва корветни бошқариш имкони бўлмаган.
https://twitter.com/CyclistAnons/status/1604713750837473281
Ҳарбий-денгиз кучлари ёрдам учун воқеа жойига қутқарув кемалари ва вертолётлар юборган. Бангсапхан портидан буксирлар етиб келган. 75 киши сувдан олиб чиқилган. Ҳудуддаги кемалар қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.
АҚШда ишлаб чиқарилган «Сукхотай» корвети Таиланд денгиз флотида 1987 йилдан бери фойдаланиб келинарди.
Изоҳ (0)