Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин 2021 йил бошида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишдан бош тортган ва россиялик сиёсатчи Виктор Медведчукка қарши санкциялар туфайли уни «нацизм шериги» деб атаган. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Фото: AFP

Фото: AFP

Мақолада айтилишича, Медведчукга қарши санкциялар ва унинг ташвиқот телеканалларининг ёпилиши «Кремлнинг барча умидларини пучга чиқарган». 2021 йил октябрь ойида Исроил Бош вазири Нафтали Беннет билан учрашувда Путин бундан норозилигини билдирган.

Фото: Twitter/@IsraeliPM

Фото: Twitter/@IsraeliPM

Исроил бош вазири Россия президентига Украина раҳбари Владимир Зеленский юзма-юз учрашувдан манфаатдор эканини айтган. Бу таклифдан Путиннинг жаҳли чиққан. Нашр манбаларига кўра, Путин: «Бу одам билан гаплашадиган ҳеч нарсам йўқ, у нацизмнинг шериги», дея жавоб қайтарган.

17 декабрь куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари билан рингга чиқиб, унинг юзига мушт туширишга тайёрлигини маълум қилди.

«Масалани ҳақиқий эркаклардек ҳал қилиш учун Путин билан рингга чиқишга тайёрман. Агар ҳақиқий эркак кимгадир қанақадир хабар етказмоқчи бўлса ёки унинг башарасига мушт туширмоқчи бўлса — буни ўзи қилади, воситачиларни жўнатмайди», — деган Украина президенти.

У агар шундай таклиф келиб тушса, эртагаёқ рингга тушиши мумкинлигини қўшиб қўйган.

Шунингдек, Зеленский унга Путин билан музокаралар ўтказишни таклиф қилишаётганини айтган. Бироқ у қарашлар ҳар хил бўлгани сабабли Путин билан муҳокама қиладиган ҳеч қандай мавзу йўқлигини билдирган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)