• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Тоғлик куёв» 23 ёшда: Ўз даврининг энг кассабоп фильмларидан бири қандай суратга олинган?

    «Тоғлик куёв» фильми бундан роппа-роса 23 йил аввал катта экранга чиқарилган. Фильмнинг муваффақиятига кўпчилик шубҳа билан қараган бўлса-да, у ўз даврининг энг кассабоп фильмларидан бири бўлган. Содда ва самимий қаҳрамонлари билан томошабинлар қалбидан жой олган фильм қандай яратилган?

    «Режиссёрлар рад этган ‘Тоғлик куёв’ »

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    — Фильм сценарийсини қашқадарёлик ижодкор Хайрулло Эргашев ёзган. У Тошкентга келиб, бир нечта режиссёрларга ва киностудияларга сценарийсини таклиф қилган. Аммо ҳеч ким бундай мазмундаги фильм суратга олишни истамаган. Ўшанда фильмнинг ёрдамчи режиссёри Ашур Шокиров сценарийни Машраб Кимсановга кўрсатган. Машраб акага ўзбекона руҳдаги воқеалик маъқул бўлиб: «Бўлди, фильмни мен суратга оламан», деган. Кўпчилик фильмни иккита режиссёр суратга олган деб билар экан. Раҳматли Ашур Шокиров фильмда ёрдамчи режиссёр бўлган, постановкаси режиссёр вазифасини фақатгина Машраб Кимсанов бажарган, — дейди режиссёрнинг турмуш ўртоғи Адолат Кимсанова.

    «Кўп актёрлар фильмда суратга тушишни исташмаган»

    Фото:Фильмдан кадр

    Фото:Фильмдан кадр

    — Аввалига кўпчилик ижодкорлар фильм муваффақиятига ишонишмаган. Шунинг учун ҳам кўп актёрлар Машраб аканинг таклифини рад этишган. Айниқса, Мадина Мухторова ролига жуда кўп актрисалар таклиф этилган. Аммо ҳаммаси турли баҳоналар билан суратга тушишни истамаган. У пайтларда Мадина Мухторова фақат телелойиҳаларда суратга тушадиган актриса эди. «Тоғлик куёв»даги роли фаолиятида ўзига хос ўрин эгаллади. Ҳатто, у интервьюларининг бирида ролни рад этган актрисаларга миннатдорчилик ҳам билдириб ўтганди, — дейди Адолат Кимсанова.

    «Холмуродни кўтарадиган от топилмаган»

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    — Машраб ака бош рол ижрочиси Йўлчи Ортиқов билан Қозоғистондаги съёмкаларнинг бирида танишиб қолган. Ўшанда Йўлчи Ортиқов Машраб акага каскадёрлик қилган экан. «Ёниш керак бўлган саҳнани ҳам табиий ўйнади», деб роса мақтаганди. Ҳақиқатан ҳам Йўлчи Ортиқов истеъдодли актёр ва спорт устаси. Аммо унинг ҳам ўзига яраша қайсарликлари бор. Машраб ака у билан яхши тил топишгани учун суратга олиш майдончасида деярли қийинчилик туғилмаган. Фақатгина Оқтош қишлоғида Йўлчини кўтарадиган бақувват от тополмай роса хуноб бўлишган. Биттагина от топилган, аммо у ҳам чопағон эмас, оддий ҳашаки от бўлган. Фильм сценарийсига кўра, Йўлчи от чопдириб келиши ва у белгиланган манзилга келганида улов икки олд оёғини кўтариши керак эди. Аксига олиб, от оёқларини кўтармаган. Шу боис бу саҳна қайта-қайта дубль олинган, — дейди Адолат Кимсанова.

    «Тоғлик куёв бўлишни истамаганман»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаганимдан сўнг кетма-кет иккита тарихий фильмга таклиф қилишди. 1998 йил раҳматли Шуҳрат Аббосов «Жалолиддин Мангуберди» фильмини суратга олишни режалаштирганди. Худди шу пайтда Ҳабибулла Файзиевнинг «Алпомиш» фильмига таклиф қилиндим. Лекин иккаласида ҳам суратга тушиш насиб қилмади. «Жалолиддин Мангуберди» фильми баъзи сабабларга кўра суратга олинмайдиган бўлди. Афсонавий қаҳрамон Алпомиш фильмда турюкларни бажариши шарт эмас ва кўриниши ҳам бақувват бўлмаслиги кераклиги ҳақида эшитиб, ҳавфсалам пир бўлди. Шундан кейин Машраб Кимсанов режиссёрлигида «Тоғлик куёв» телефильми суратга олинадиган бўлди. Унда тоғлик куёв — Холмурод ролига 25 киши синовдан ўтказилиши лозим бўлган. Машраб ака: «Ролга кўринишинг ҳам ижром ҳам мос келяпти. Сени тасдиқладик», деди. Аммо бу ролда суратга тушгим келмади. Бу рол орқали масқарабозга ўхшаб қоламан, кейинчалик одамлар мени жиддий ролда кўришолмайди, деб ўйлагандим, — дейди актёр Йўлчи Ортиқов.

    «Съёмкада кийимларимни қайчилаб кетишган»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Орадан икки ойча вақт ўтгач, фильмнинг суратга олиш жараёнлари бошланди. Бир куни телевидениега кетаёцам, Навоий кўчасида съёмка бўлаётган экан. Раҳматли Тўти Юсупова ва Равшан Солиҳовни кўриб, улар билан саломлашиш учун олдиларига бордим. Равшан ака: «Қаерларда юрибсан? Нега ролни ўйнамайман дединг? Машраб қийналиб кетяпти», деб куюниб гапирди. Шундан сўнг фильмда суратга тушишга рози бўлганман. Унинг муваффақиятли чиқишини ҳеч ким кутмаганди.Биринчи бўлиб шаҳарда олинадиган кадрлар тасвирга олинган. Съёмка бош оператори Акмал Умарбековнинг хонадонида бўлган. Ижодий жамоа билан аҳил бўлсак ҳам кимдир бу ролни ижро этишимни истамаганини пайқаганман. Чунки съёмкада кийишим керак бўлган яктак, шимларни кимдир атайин қайчилаб қўйган. Аммо бу ҳақида ҳеч кимга айтмаганман. Бошқа саҳналар суратга олингунига қадар Чорсу бозорига бориб, ўзимга мос яктак-шим олиб келганман, — дейди актёр Йўлчи Ортиқов.

    «Режиссёрни қийнамаганмиз»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Тоғлик куёв» фильми билан боғлиқ ширин хотиралар жуда кўп. Машраб ака ролга таклиф қилганида «Комедия, мазза қилиб ўйнайдиган рол» деб мақтаган. Ҳақиқатан ҳам режиссёр сифатида ҳеч қандай чегара қўймаган. Шунинг учун ҳам ҳаракат ва гап-сўзлар жуда самимий чиққан. Бундан ташқари, атрофимдаги актёр ва актрисалар ҳам профессионал бўлгани учун режиссёрни қийнамаганмиз. Съёмка жараёнидаги қаҳрамонимнинг жуда кўп гап-сўзлари импровизация натижасида пайдо бўлган. Хуллас, ҳазил-ҳузул қилиб, фильмни суратга олганмиз, — дейди актёр Ботир Муҳаммадхўжаев.

    Фото: Скрин

    Фото: Скрин

    Фильм ижодкорларининг таъкидлашича, келин-куёвнинг устидан гул сочиш айнан «Тоғлик куёв» фильмидан сўнг урфга кирган. Чунки съёмка вақтида гул топилмаган ва ёрдамчилар режиссёрнинг жаҳлини чиқармаслик учун ҳовлидаги қийғос очилган атиргул япроқларини узиб, келин-куёвнинг устидан сочишган.

    Фото: Скрин

    Фото: Скрин

    Сценарийга кўра, Холмурод Тўти Юсуповага «эна» эмас, «буви» деб мурожаат қилиши керак бўлган. Аммо актёр қишлоқда ҳеч ким буви демаслигини айтган. Режиссёр эса «Бадиий кенгаш нима деркан?» деб бироз иккиланган.

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Машраб Кимсанов акёр ва актрисадан «Қани куёв югуринг» қўшиғига ишланган композицияда андижонча рақсга тушишини сўраган. Аммо актёр рақсга тушишга қийналгани учун «Тоғлик одамлар рақсга тушишни билмайди», деб ўзига хос хатти-ҳаракатлар қилган.

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Фильм премьераси 1999 йили бўлиб ўтган. У йиллари кинотеатрлардаги шароитлар талаб даражасида бўлмаса-да, «Тоғлик куёв» йилнинг энг кассабоп фильмларидан бири бўлган.

    Эслатиб ўтамиз, фильмда Йўлчи Ортиқов, Мадина Мухторова, Тўти Юсупова, Ботир Муҳаммадхўжаев, Равшан Солиҳов, Барно Қодирова, Меҳри Бекжонова, Ориф Султонов, Зуҳра Отабоева, Хайрулло Эргашев, Махфират Сиддиқова, Нодирбек Лутфуллаев, Улуғбек Атабаев каби актёрлар суратга тушишган.

    Тасвирга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Оқтош қишлоғида бўлиб ўтган. Суратга олиш ишлари бир ойда якунланган.

    Мавзуга доир:

    • Эпизод роллардаги машҳурлар, компьютер графикасисиз олинган сеҳргарлик саҳналари. 27 кунда суратган олинган «Яратганга шукур» фильмининг муваффақияти сири нимада?
    • «Опа-сингиллар» 10 ёшда: сериал қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд?
    • «Осмондаги болалар» 20 ёшда: Фильм қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар бугунги кунда нима иш билан банд? (фото)

    16.12.2022, 14:53   Изоҳ (0)   48583
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Фарзандли бўлган Азиз Раметов, қизини узатган Маҳмуд Намозов, Шаҳзода Матчонова хонадонидан репортаж

    15.12.2022, 22:32

    «Менинг кўп оилавий сирларимни раҳматли дадам билмай кетган». Муяссар Бердиқулова ота-онаси, болалик йиллари, ҳаётидаги қийинчиликлари ҳақида

    15.12.2022, 19:23

    «Уэнздей» Netflix тарихида энг кўп томоша қилинган иккинчи сериалга айланди

    15.12.2022, 17:48

    Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Баҳодир Ялангтўш ҳақида фильм суратга олмоқда (видео)

    15.12.2022, 16:19

    «Қучоқламоқчи бўлганимда улар ўзларини жуда совуққон тутган». Меган Маркл шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон у билан қандай танишгани ҳақида

    15.12.2022, 12:30

    «Оқ нилуфар», «Аждарҳо уйи», «Уэнздай»: «Олтин глобус» мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди

    15.12.2022, 09:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06

    Расман. Женнаро Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи

    Спорт | 15 июн, 20:03

    “Барселона” Клублар ўртасидаги ЖЧда “Леон”нинг ўрнига қатнашиш учун FIFA’га илтимос билан чиқди

    Спорт | 15 июн, 18:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.