• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Баҳодир Ялангтўш ҳақида фильм суратга олмоқда (видео)

    Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Регистон мажмуаси яратувчиси — Баҳодир Ялангтўш ҳақида тарихий фильм суратга олмоқда. Тасвирга олиш ишлари  Самарқандда эмас, балки «Ўзбекфильм киноконцерни»нинг янгиланган панорамали павильонида ўтмоқда. Шу кунгача бирорта ўзбек киноси бундай павильонда суратга олинмаган.

    — Янги панорамали павильон энг юқори замонавий техникалар билан жиҳозланган. Илгари йирик блокбастер ва жанговар саҳналар катта майдон ва массовка билан суратга олинган бўлса, бу техникалар билан бунга зарурат туғилмайди. Ўрнатилган техникалар битта павильоннинг ўзида исталганча атмосферани яратиб беролади.

    «Ўзбекфильм киноконцерни»да съёмкалар учун боқиладиган отлар бор. Уларни ҳам бу ерга олиб келиб, саркардаларнинг жанг саҳналарида кўрсатиш имкониятимиз бор. «Баҳодир Ялангтўш» фильмининг деярли 80 фоизи ана шу павильонда суратга олинади. Голливуд фильмларида бундай техникалардан кенг фойдаланилади. Тўғри, улар арзон эмас, аммо жуда қулай, — дейди киножурналист Шоира Рауфбоева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов нега айнан бу тарихий қаҳрамон ҳақида фильм олишни истаганини қуйидагича изоҳлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ҳар доим мурожаат қилинмаган қаҳрамонлар ҳақида фильм суратга олишга ҳаракат қиламан. «Исломхўжа» ва «Илҳақ» тарихий фильми қаҳрамонлари ҳам сўзимга мисол бўлолади. Баҳодир Ялангтўш ҳақидаги маълумотлар жуда оз. Ҳатто, кўпчилик Самарқанддаги «Тиллакори» ва «Шердор» мадрасаларини у бунёд этганини ҳам билишмайди. Тарих институти билан маслаҳатлашган ҳолда, унга оид манбааларни изладик. Фильм сценарийсини Ҳасан Тошхўжаев билан бир йил давомида ҳаммуаллифликда ёздик. Фильмни суратга олишда  ҳамкорлик қилаётгани учун Самарқанд ҳокимлигига ҳам миннатдорлик билдираман, — дейди фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Режиссёр тўрт ой давомида бўлган кастинг жараёнлари ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ролга мос актёрни танлаш энг мураккаб жараён ҳисобланади. Фото ва видео кастинг жараёнлари тўрт ой давом этди.

    Масалан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидовни аввалига бошқа ролга тасдиқлаб, кейин икки марта ролни алмаштирдик. Охирги қароримиздан сўнг актёрнинг ўзи ҳам энди ролда яшай олаётгани ҳақида айтди. Бош қаҳрамон Баҳодир Ялангтўш роли борасида ҳам жиддий баҳслар бўлди. Узоқ давом этган баҳслардан сўнг уни Ҳабибулло Низомов ижро этадиган бўлди. Бундан ташқари, Матёқуб Матжонов, Бекзод Муҳаммадкаримов ва Боир Ҳолмирзаев каби устоз санъаткорлар ҳам ўзига хос ролларни ижро этишмоқда, — дейди Жаҳонгир Аҳмедов.

    Фото: «Ўзбекфильм киноконцерни»

    Фото: «Ўзбекфильм киноконцерни»

    Тарихий фильмда каскадёрларнинг ўзига хос ўрни бор. Мазкур фильмда, қозоғистонлик каскадёрлар жамоаси билан ҳамкорлик ўрнатилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суратга олиш ишлари 2023 йилнинг ёз ойига қадар давом этади. Фильм премьерасини  эса куз ойларида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

    Мавзуга доир:

    Фарғонада Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақида ҳикоя қилувчи «Осиё арслони» фильмини суратга олиш ишлари бошланди

    Беларусда ўзбек снайперчи қизининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ҳақида фильм суратга олинмоқда (видео)

    15.12.2022, 16:19   Изоҳ (0)   19215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қучоқламоқчи бўлганимда улар ўзларини жуда совуққон тутган». Меган Маркл шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон у билан қандай танишгани ҳақида

    15.12.2022, 12:30

    «Оқ нилуфар», «Аждарҳо уйи», «Уэнздай»: «Олтин глобус» мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди

    15.12.2022, 09:57

    Instagram: Асал Шодиева қандай автомобиль бошқаради? 35 ёшида уйланадиган Liil Xurramov, «мойка»да ишлаб кўрган Феруза Норматова

    14.12.2022, 22:42

    ОАВ: Голливуд актёри Брюс Уиллиснинг соғлиғи ёмонлашди

    14.12.2022, 21:45

    Эмре Кивилжим янги лойиҳада суратга тушмоқда, Ханде Эрчелнинг жияни саратонга чалинди. Турк киноси янгиликлари

    14.12.2022, 19:45

    Кичкина деманг бизни: Доғистонлик митти «одамча» Ҳасбик ким ва у қандай қилиб MMA юлдузига айланди?

    14.12.2022, 16:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.