Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ноябрь ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозори октябрь ойидаги бир оз пасайишдан кейин харидорларни қайта жалб қилди. Шундай қилиб, бир ой ичида мамлакатда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган ойга нисбатан 7,8 фоизга ошди.

Уй-жой савдосининг энг юқори ўсиш суръатлари Хоразм (38 фоиз), Навоий (24 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (23 фоиз) қайд этилди.

Йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уй-жой савдосининг ўсиши 9 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг ноябрига нисбатан кўчмас мулк бозоридаги шартномалар сони 8,1 фоизга ошди.

Кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган олди-сотди шартномалари сонининг ўзгариши:

Фото: Review

Фото: Review

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 2022 йил 1 ноябрда бошланган ипотека кредитларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кенгайтирилган дастур кўчмас мулк бозоридаги фаоллик ва талабни рағбатлантирмоқда.

Хусусан, тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уй-жойлар учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилди.

Уй-жойлар учун дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини субсидия олиш орқали қоплаш мумкин.

Бундан ташқари, 2021 йилда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидияларни ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати йил охиригача узайтирилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп ипотека кредити ажратаётган банклар рўйхати эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди