Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Украинага Patriot зенит-ракета мажмуаларини етказиб бермоқчилиги хабар қилинганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бунга муносабат билдирди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Албатта, Patriot комплекслари Россия қуролли кучларининг қонуний нишонига айланади. Лекин ҳозир бунга изоҳ бермаган бўлардим, сабаби зенит-ракета мажмуаларини Украинага етказиб берилиши ҳақидаги хабарлар ОАВ да тарқалмоқда. Бу нарса ишончсиз, шунинг учун расмий маълумотни кутамиз», — дейди Кремль матбуот котиби.

Аввалроқ New York Times газетаси CNN телеканали ортидан АҚШ расмийлари Украинага энг илғор Patriot ракеталарга қарши мудофаа тизимларини жўнатишга тайёрлиги ҳақида хабар берганди.

Пентагон матбуот котиби, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари бригадаси генерали Патрик Райдер ушбу маълумотни изоҳлар экан, Patriot етказиб берилиши ҳақида ҳозирча ҳеч нарса деёлмаслигини айтган.

Шу билан бирга, Россия кенгаши халқаро қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Владимир Жабаров АҚШнинг Украинага қурол етказиб бериши Россия ва НАТО ўртасида тўғридан-тўғри можарога сабаб бўлаётганини айтганди.

Мавзуга доир: Польша Германиядан Варшавага ваъда қилинган Patriot тизимларини Киевга беришни сўради

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди