Туркияда фаластинлик арабларни кузатган Исроилга алоқадор жосуслик тармоғининг 44 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда Israel National News хабар берди.
Маълум қилинишича, жосусликда айбланаётганларнинг 7 нафари ҳибсга олинган. Ҳозирда яна 13 кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Жосуслик гуруҳи Туркияда истиқомат қилаётган Фаластин маъмурияти муҳожирларини кузатган.
Туркия контрразведкаси маълумотига кўра, бу одамлар Моссад (Исроил разведкаси) томонидан фаластинлик араблар, шунингдек, уларнинг ишини қўллаб-қувватловчи бир қатор нодавлат ташкилотларга жосуслик қилиш учун ёлланган. Тармоқни фош этиш бўйича операция шу ҳафта бошида бошланганди. Ҳибсга олинган гумонланувчилар орасида хусусий терговчилар уюшмаси аъзолари ҳам бор, улар ўзларига қўйилган айбларни тасдиқлаган.
Мавзуга доир: Эрон Исроил разведкасига алоқадорликда айбланган 4 кишини қатл қилди
Изоҳ (0)