• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бензиннинг арзонлашиши Андижон ва Наманганда навбатларни юзага келтирган бўлса, Фарғона ва Қорақалпоғистонда ёнилғининг «йўқолиб қолиши»га сабаб бўлди (фото, видео)

    Ўзбекистонда кузатилган электр энергия тақчиллик ва табиий газ етишмовчилиги ҳудудлардаги метан газ заправкаларида турнақатор навбатларга, айрим заправкалар фаолиятининг тўхтатилишига олиб келди. Шундан сўнг ҳайдовчиларда муқобил ёнилғи — бензинга талаб ортди.

    Ҳайдовчиларнинг бензинга муҳтожлиги ва аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, бу борада президентнинг АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини акциз солиғидан озод қилиш бўйича махсус қарори қабул қилинди. Мазкур қарордан келиб чиқиб «Ўзбекнефтгаз»га қарашли бензин заправкаларида АИ-80 маркали бензин нархи 5700 сўмга тушди.

    Сир эмаски бензиннинг арзонлашиши нафақат вилоятларда пойтахт Тошкентда ҳам турнақатор навбатлар юзага келишига сабаб бўлди. «Дарё» ижодий жамоаси 13 декабрь куни вилоятларда шу маркадаги бензин қайси нархда сотилаётгани билан қизиқди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Наманган

    «Дарё»нинг Наманган вилоятидаги мухбири Азизбек Абдувалиевнинг маълумот беришича, вилоятдаги «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида АИ-80 маркали бензин 5700 сўмдан сотилмоқда, аммо уларга навбат метан газ қуйиш шохобчаларидаги навбат билан деярли тенглашган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов
    Хусусий бензин қуйиш шохобчаларида эса бу нарх 7200 сўмни ташкил этмоқда. Уларда ҳам навбат бор, аммо «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларидаги каби километрга чўзилмаган. Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида А-92 маркали бензин 9500 сўмдан, хусусий бензин қуйиш шохобчаларида эса 10500 сўмдан сотилмоқда. Бу маркали бензинга деярли навбат йўқ, — дейди Азизбек Абдувалиев.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Қашқадарё

    «Дарё» интернет нашрининг Қашқадарё вилоятидаги вакили Муроджон Амировнинг маълумот беришича, «Ўзбекнефтгаз»нинг вилоятдаги мавжуд 3 та шохобчасида АИ-80 маркали бензин 5700 сўмдан сотилаётган бўлса, хусусий заправкаларда айнан шу маркадаги ёнилғи ҳамон 7000 сўмдан пулланмоқда.

    Фото: «Дарё» / Муроджон Амиров

    Фото: «Дарё» / Муроджон Амиров
    Вилоятнинг Шаҳрисабз туманида «Ишонч» фирмасига қарашли ёнилғи шохобчасида АИ-80 маркали бензин нархи 8000 сўм экани ёзилган. Шохобча сотувчисига бу маркали бензин акциз солиғидан озод қилингани учун нархи тушгани айтилгач, нархни 5700 сўмга туширди. Аммо доимий шу нарх сақланиб қолиши даргумон, — дейди мухбир.

    Фото: «Дарё» / Муроджон Амиров

    Фото: «Дарё» / Муроджон Амиров

    Қўшимча қилинишича, АИ-80 маркали бензин вилоятнинг аксарият туманларида ҳалигача эски нарх — 6800-7000 сўмгача бўлган нархда сотилмоқда.

    Фарғона

    Таҳририятнинг Фарғона вилоятидаги мухбири Азизжон Эрматовнинг ёзишича, вилоят маркази Фарғона шаҳрида нафақат «Ўзбекнефтгаз»га қарашли заправкаларда, тадбиркорларга қарашли бензин қуйиш шохобчаларида ҳам АИ-80 маркали бензин 5700 сўмдан сотилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов
    Тан олиш керак, айрим заправкалар ёпиқ. Заправка эгалари бу маркали бензин йўқ демоқда, — дейди мухбир.

    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

    Таъкидланишича, вилоятдаги бензин қуйиш шохобчаларида арзонлаштирилган бензин 5700 сўмдан 7000 сўмгача бўлган нархда сотилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов
    Вилоят маркази Фарғона шаҳрида бензин тақчиллиги кузатилмаяпти. Навбатлар деярли йўқ. Шаҳарда бензин нархлари 5700 сўмдан 6600 сўмгача. Туманлардаги нархлар эса 6800 сўмдан 7000 сўмгача. Туманларда айнан АИ-80 бензин етишмовчилиги кузатиляпти. Айрим заправкалар ёпиқ, айримларида АИ-80 йўқ, ўрнига АИ-92 сотиляпти, — дейди Азизжон Эрматов.
    Андижон

    «Дарё»нинг Андижондаги мухбири Умиджон Мамарасуловнинг маълумот беришича, арзонлаган бензин сабаб метан заправкалардаги турнақатор навбат бензин заправкаларига кўчган.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Ҳайдовчилардан бири Васлиддин Қувондиқовнинг айтишича, у бензин заправкада икки соатдан буён навбатда турса-да, ёнилғи ололмаган.

    Васлиддин Қувондиқов.

    Васлиддин Қувондиқов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов
    Эрталаб соат тўртда уйдан чиққанман. Беш соат газ заправкада навбат кутдим. Навбатим келай деганда ўчириб қўйишди. Шунча туриб газ қуёлмаганим боис, бензинга келдим. Бу ерда ҳам навбат пайдо бўлибди. Икки соатдан ошди. Шу ердаги арзонидан қуяй деб келсак, бу ерда ҳам одамнинг юзига оёқ қўядиганлар бор экан. Яхшиям қонун посбонлари келиб ёрдам бериб турибди. Бўлмаса на бензин, на газ ололамиз. Тирикчилик қилиб бўлмай қоларди, — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Вилоятдаги бензин қуйиш шохобчаларидан бири масъулининг айтишича, бир кунда 8 минг литрдан ортиқ АИ-80 маркали бензин сотилган.

    Шуҳратбек Оҳунов.

    Шуҳратбек Оҳунов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов
    Бугун ҳам Андижондаги «Андижоннефтбаза» МЧЖга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси доимгидек ўз фаолиятини давом эттиряпти. Туну-кун болалар хизматда. Президентимиз чиқарган қарор билан халққа енгиллик яратиш мақсадида АИ-80 бензини 5700 сўм этиб белгиланди. Кечқурун соат 00:00 дан иш бошлаган бўлсак, шу бўйи ҳозир ҳам савдо тўхтагани йўқ. Ҳозиргача 8 минг литрдан кўп бензин сотилди, — дейди навбатчи оператор Шуҳрат Оҳунов.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Андижон шаҳридаги «Ўзбекнефтегаз»га қарашли иккита ҳамда «Андижоннефтбаза» МЧЖга қарашли автомобилларга бензин қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензин 5700 сўмдан сотилаётгани боис АЁҚШда 1 километрдан ортиқ навбатлар юзага келган.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Қўшимча қилинишича, Ош—Тошкент йўлидаги мавжуд хусусий заправкаларда АИ-80 маркали бензин 6800 сўмдан 7500 сўмгача сотилмоқда. Уларнинг айримларида шу маркали бензин мавжуд эмас.

    Қорақалпоғистон

    2022 йилнинг 13 декабрига ўтар кечаси АИ-80 маркали бензин нархи 5700 сўмга тушгани хабар берилгач, Нукусдаги баъзи шохобчаларда АИ-80 бензини тугаб қолди. Баъзиларида эса бир неча кундан бери шу маркадаги бензин сотилмаяпти, дея хабар берди «Дарё»нинг Қорақалпоғистондаги мухбири Шуҳрат Саидаҳмадов.

    Фото: «Дарё» / Шуҳрат Саидаҳмадов
    Бугун тушликка келиб Нукусдаги саноқли шохобчаларда АИ-80 бензини топиш мумкин бўлмоқда. Нарх эса 7000 сўмлигича қолган. АИ-91, 92 бензинлари эса 12000 мингга чиққан, — дейди нашр мухбири.

    Фото: «Дарё» / Шуҳрат Саидаҳмадов

    «Дарё» мазкур ҳолат юзасидан ўрганишларини давом эттиради.

    13.12.2022, 21:07   Изоҳ (0)   37840
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтамади — Энергетика вазирлиги

    13.12.2022, 20:32

    Туркманистон Ўзбекистонга кунига қўшимча 20 млн куб метр газ беради

    13.12.2022, 19:36

    Навоийдаги газ заправкада газ ҳисоблагич талабга жавоб бермаслиги оқибатида 1,5 млрд сўм зарар етказилди

    13.12.2022, 19:34

    Самарқандда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимларидан қочиб кетди (видео)

    13.12.2022, 19:10

    «Мамлакатдаги «свет», газ муаммоларини жуда яхши биламан» — президент

    13.12.2022, 19:00

    Шавкат Мирзиёев: «Пойтахтда электр энергия ва иссиқлик ишлаб чиқарувчи станциялар қурилади»

    13.12.2022, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46

    Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:40

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    Неймар Бразилия терма жамоасига қайтадими? Анчелотти жавоб берди

    Спорт | 28 июн, 19:28

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.