Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот 3,6 фоизга ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврида 5,3 фоизга ўсган эди. Таққослаш учун, жорий йилда аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 фоизга секинлашган.

Йиллар кесимида аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиш (камайиш) суръатлари:

  • 2018 йил январь—сентябрь — 3,8 фоиз;
  • 2019 йил январь—сентябрь — 3,7 фоиз;
  • 2020 йил январь—сентябрь — -1,4 фоиз;
  • 2021 йил январь—сентябрь — 5,3 фоиз;
  • 2022 йил январь—сентябрь — 3,6 фоиз.

2022 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти беқарор глобал муҳит, жаҳон бозоридаги нархлар шоклари ва ноаниқлик шароитида барқарорлик ва кучли ўсиш суръатларини намойиш этишда давом этмоқда.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 5,8 фоизга ўсди.

Ушбу даврда асосий савдо шериклари бўлган мамлакатларда иқтисодий вазият турлича ривожланди. Шундай қилиб, Қирғизистонда ЯИМ 7,4 фоизга ўсди, 2021 йил январь—сентябрь ойларида эса 0,2 фоизга бироз пасайиш кузатилди.

Қозоғистонда ўсиш суръати 2021 йил январь—сентябрь ойларида 3,6 фоиздан 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 фоизга секинлашди. Россияда жорий йилнинг 8 ойи давомида ЯИМ -1,5 фоизга камайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши прогноз қилингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg