• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 6 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 6 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Пентагон Украинага берилган HIMARS мажмуаларини яширинча ўзгартириб, уларни Россия ҳудудига зарба бериш имкониятидан маҳрум қилган

    АҚШ ўзи Украинага ҳарбий кўмак сифатида тақдим этган HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимларини яширинча модификация қилиб, уларни Россия ҳудудларига узоқ масофали ракеталар учириш имкониятидан маҳрум этган. Бу ҳақда The Wall Street Journal Америка маъмуриятидаги манбаларига таяниб хабар берди.

    Вашингтон Москва билан низо кучайиб кетиши хавфини камайтириш учун шундай чора кўрган, дейди газета суҳбатдошлари.

    Хусусан, модификация қилинган қурилмалардан парвоз масофаси 300 километргача бўлган ATACMS ракеталарини учириш учун фойдаланиб бўлмайди. АҚШ Украинага бундай ракеталарни етказиб бермаган, бироқ Киев ATACMS’ни бошқа манбалардан олган тақдирда, уларни HIMARS орқали қўллаш имкониятини чеклаб қўйди.Украина АҚШдан 20 та HIMARS старт қурилмаларини ва парвоз масофаси 80 километргача бўлган ракеталарнинг катта захирасини қабул қилиб олганди. Бу ракеталар Украина қуролли кучлари томонидан Россия босиб олган ҳудудларда уларнинг ўқ-дори омборлари ва қўмондонлик марказларига зарбалар бериш учун қўлланади.

    Таъкидланганидек, HIMARS топширилаётган вақтида президент Владимир Зеленский АҚШга улар Россия ҳудудидаги нишонларга зарбалар беришда қўлланмаслиги ҳақида шахсан ўзи ваъда берган.

    Мўғулистон  пойтахтида оммавий намойишларнинг кетма-кет 3 кун содир бўлиши сабаби нимада?

    Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда оммавий норозилик акциялари учинчи кун ҳам давом этмоқда, намойишчилар мансабдорларни кўмир етказиб бериш соҳасидаги коррупцияларда айбламоқда. Бу ҳақда Мўғулистоннинг Сонин нашри хабар беради.

    Мўғулистон пойтахти раҳбари Долгорсуренгийн Сумяабазар пойтахтдаги марказий майдонда ва ҳукумат қароргоҳи яқинида намойишга чиққанларни куч билан тарқатиш ҳақида буйруқ берди.

    «Бугунги намойишлар рўйхатга олинмаган ва уларда қатнашаётган фуқаролар хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаган. Шу тариқа, миллий хавфсизликка, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига зарар етказиб, жамоат тартибини бузиши мумкин бўлган тартибсизликлар муносабати билан, тегишли моддалар асосида Улан-Батор  губернатори акцияларни тарқатиб юбориш ҳақида фармон чиқарди», — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, полициячилар оломонни тарқатиш учун куч қўллашига ҳожат бўлмаган, чунки Улан-Батордаги намойишлар тинч йўл билан якунланган.

    Бу орада Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин Хитой тегишли сўров келиб тушган тақдирда, Мўғулистонга эҳтимолий ўғриликларни текширишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

    Эслатиб ўтамиз, Мўғулистонда 3 декабрь куни Хитойга экспорт қилинадиган кўмир атрофида коррупция можароси юз берди.

    Шимолий Корея жанубни «провокацион ҳаракатлар»ни тезликда бас қилишга чақирмоқда

    Корея халқ армияси Бош штаби ҳарбийларга Жанубий Корея ва АҚШ томонидан чегара яқинида отилган ўқларга жавобан, артиллериядан ўт очишни буюрди. Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда. Шимолий Корея ҳарбийлари Сеулни фронт яқинидаги ҳудудларда баравар ўт очиш реактив тизимлари ва гаубицалардан ўқ отишда айблади.

    «Биз жиддий огоҳлантириш бериш учун зудлик билан олд артиллерия қисмларига денгиз томонга қарата артиллериядан ўт очишни буюрдик», — деди Бош штаб вакили Жанубни «провокацион ҳаракатлар»ни тезликда бас қилишга чақириб.Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий машғулотлари Сеулдан 71 км шимоли-шарқда, Чхорвон уездида бўлиб ўтмоқда.

    Шимолий Корея аввалроқ манёврларга жавобан, шарқий ва ғарбий қирғоқ яқинидан денгиз томонга қарата 130 та артиллерия снарядларини учирганди.

    Аввалроқ АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореянинг бир қатор амалдорларига нисбатан санкциялар жорий қилганди. Бу амалдорлар КХДРнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш дастурларига алоқадор.

    Эндиликда ўзбекистонликлар давлат органи ва мансабдор шахс устидан 6 ой муддатда судга шикоят қилишлари мумкин

    Бугун, 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Статистикага кўра, маъмурий судлар томонидан 2021 йилда 15 мингдан ортиқ иш кўрилган. Шундан 5 минг 300 дан ортиқ аризаларни қаноатлантириш рад этилган. Шу аризаларнинг 883 таси шикоят қилиш муддати ўтгани сабабли рад этилган.

    Мажлисда Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвонов қонун лойиҳаси ҳақида ахборот берди.

    Бугунги кунда давлат органи қарори, мансабдор шахс устидан судга шикоят қилиш учун белгиланган муддатнинг қисқа экани фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш имконини бермаяпти. Шу сабабли, кенг жамоатчилик, хусусан, соҳада фаолият юритиб келаётган амалиётчи юристлар, ҳуқуқшунос блогерлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, суд амалиёти таҳлили натижаларидан келиб чиқиб, ушбу муддатни қайта кўриб чиқиш ва муддатни 3 ойдан 6 ойгача узайтириш таклифи кўрилмоқда.

    Шуҳрат Полвоновнинг қўшимча қилишича, қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган ва давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди.

    07.12.2022, 08:01   Изоҳ (0)   12093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда депутат махсус киберқўшинлар тузишни таклиф қилди

    07.12.2022, 00:13

    Саккиз йилдан сўнг сайёра аҳолисининг қарийб ярми семизликдан азият чекиши мумкин

    06.12.2022, 23:59

    Украиналик расмий Беларусь ташқи ишлар вазири ўлдириб кетилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда

    06.12.2022, 23:14

    Британия қироли Чарльз III га тухум улоқтиришди (видео)

    06.12.2022, 21:28

    Украинанинг Руминия ва Даниядаги элчихоналарига ҳам хавфли посилкалар келди

    06.12.2022, 20:34

    Россиянинг 74 та ҳудудида чўчқа гриппи аниқланди

    06.12.2022, 19:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззахда мактабга ишга қабул қилиш учун пора сўраган масъул қўлга тушди

    Ўзбекистон | 16 август, 13:58

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.