Россияда чўчқа гриппи аниқланган ҳудудлар сони 74 тага етди. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
26 ноябрь куни чўчқа гриппи аниқланган субъектлар сони 55 тани ташкил қилганди. Бир ҳафта ичида мамлакатда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланиш 23,3 фоизга ошган.
«Мамлакатда респиратор вируслар таркибида риновируслар 13,3 фоиз, РС вируслар 12,0 фоиз, метапневмовируслар 10,1 фоиз, аденовируслар 7,2 фоиз улушни ташкил қилмоқда. Чўчқа гриппи 74 та ҳудудда аниқланган», — дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко жорий мавсумда чўчқа гриппи (H1N1) фаол тарқала бошлаганини айтган. Расмий аҳолини гриппга қарши эмланишга чақирган. Бундан ташқари, олти ой олдин коронавирусга қарши эмланганлар қайта эмланиши кераклиги қўшимча қилинган.
Мавзуга доир: Россияда чўчқа гриппи эпидемияси авж олмоқда
Изоҳ (0)