Товуқ гўшти ва қовурилган картошкадан тайёрланадиган мазали салат рецепти
Бу мазали салат картошка, дудланган товуқ гўшти ва қайнатилган тухумдан тайёрланади. Тузланган бодринг эса салатга ёқимли таъм беради. Унга ўзингизга ёққан кўкатларни ҳам қўшсангиз бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- картошка — 3 дона
- ўсимлик ёғи — 300 мл
- туз — таъбга кўра
- тухум — 4 дона
- дудланган товуқ гўшти — 300 г
- тузланган бодринг — 2-3 дона
- майонез — таъбга кўра
- Картошкани қирғичдан ўтказинг ёки жуда майда қилиб узунасига тўғраб олинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздириб олинг. Картошкани солиб бир неча дақиқа қовуринг. Кейин қоғоз сочиққа қўйиб, туз сепинг ва салқин жойга қўйинг.
- Тухумни 10 дақиқа давомида қайнатиб олинг. Товуқ гўшти ва бодрингни кичик бўлакларга бўлинг.
- Товуқ гўшти, тухум ва бодрингни махсус думалоқ шаклидаги идишга жойлаштиринг. Ҳар бир қатлам орасига майонез суртинг.
- Тайёр бўлган салатнинг устига қовурилган картошкани сепинг.
Мавзуга доир:
- Ясмиқ қўшиб туркча қовоқли шўрва тайёрлаймиз.
- Танадаги ёғларни эритишга ёрдам берадиган 4 хил мазали шўрва рецепти.
- Мол гўшти ва картошкадан мазали таом тайёрлаймиз.
- Колбаса, пишлоқ ва помидор қўшиб печда пишириладиган мазали лаваш рецепти.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар