Дудланган товуқ гўшти, тухум ва бодринг қўшиб тайёрланадиган салат мазали таъмга эга. Унга сомон шаклида тўғралган чипсларни қўшсангиз иштаҳани очувчи ҳидга эга бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- картошка — 4 дона
- тухум — 4-5 дона
- бедана тухуми — 3 дона
- дудланган товуқ гўшти — 350 гр
- тузланган бодринг — 3-4 дона
- пиёз — яримта
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- майонез — таъбга кўра
- сомон шаклидаги картошка чипслари — таъбга кўра
- укроп — таъбга кўра
- Картошкани 20-30 дақиқа, товуқ тухумини 10 дақиқа, бедана тухумини 5 дақиқа қайнатинг. Салқин жойга қўйинг ва тозалаб олинг.
- Товуқ гўшти, тухум, картошка ва бодрингни ўртача, пиёзни эса майда қилиб тўғраб олинг.
- Ҳамма маҳсулотларни идишга солинг ва туз, мурч, майонез қўшиб аралаштиринг.
- Салатни тарелкага солиб думалоқ шаклга келтиринг, ўртасида кичик чуқурча қилинг.
- Шакл уяга ўхшаш бўлиши учун уни чипслар билан безанг. Ўртасига укроп новдаларини, устига бедана тухумларини қўйинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)