Алишер Усмонов Россияда «Йил ҳомийси» деб топилди
Россия пойтахти Москва шаҳрида Russian Creative Awards ғолиблари эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тадбирда Россияда «Йил ҳомийси» номинациясида миллиардер, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов ғалаба қозонди.
Усмонов 2005 йилда ташкил қилинган «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси асосчиси ҳисобланади.
Бу исмни ҳамма билади, лекин қандай ноёб шахс эканлигини ҳамма ҳам билавермайди. Бу одамда инсонга таъсир қиладиган, унинг ўзи ҳақидаги тасаввурини ўзгартирадиган нарсалар бор: куч, пул ва шон-шуҳрат. Ва бундай синовларга ҳамма ҳам дош бера олмайди. Одамлар ўзгаради ва доим ҳам яхши томонга эмас. Алишер Усмонов ўзининг ўзгаришларидан қочди. Мен ушбу мукофотни топширганимдан жуда хурсандман ва унга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдираман, — деди Россия халқ артисти Андрей Кончаловский.
Алишер Усмоновнинг хайрия жамғармаси Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда — Financial Times
- Усмоновнинг бойлиги 3,4 млрд долларга камайган: Россиялик миллиардерлар йил бошидан бери 83,4 млрд доллар йўқотди
- Алишер Усмонов ўзини олигарх деб ҳисобламаслигини маълум қилди
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар