Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинани қайта тиклашга 1 триллион доллардан ортиқ маблағ талаб этилади, дея маълум қилди президент Владимир Зеленский Халқаро кўргазмалар бюроси Бош ассамблеясига йўллаган видеомурожаатида.

Фото: Zuma

Фото: Zuma

«Ҳозирданоқ ўнлаб шерик мамлакатларни Украинани қайта тиклашга жалб қиляпмиз. Маблағларнинг умумий ҳажми — 1 триллион доллар», — деди у.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари ва компаниялари ҳудудлар, шаҳарлар ёки корхоналарни «оталиққа олиши» мумкин. Бунга аллақачон Франция, Буюк Британия, Нидерландия, Германия, Дания, Финляндия, Италия, Туркия, Польша, Португалия, Чехия, Словения, Латвия, Эстония, Швейцария, Словакия, Австрия, Греция, Канада, АҚШ, Япония ва Австралия қизиқиш билдирди, дея санаб ўтди Украина етакчиси.

Шунга ўхшаш суммани июнь охирида Европа инвестиция банки раҳбари Вернер Хойер ҳам айтганди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун Украинага 1 триллион евро (1,1 триллион доллар) миқдорида ташқи ёрдам керак бўлади. Зеленский август охирида вайрон бўлган инфратузилмани қайта тиклаш учун зарур пул миқдорини 600—800 миллиард долларга баҳолаганди.

Октябрь охирида эса Украина президенти мамлакатни тезкорлик билан қайта тиклаш бўйича 17 миллиард долларлик режани амалга ошириш учун Киев ҳозирча «бир цент» ҳам олмаганини айтганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати