Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Олмазор туманида хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходими ўлдириб кетилди.  Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 30 ноябрь куни соат 00:50 ларда Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротов туманнинг «Ғалаба» маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб бориб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида, муқаддам судланган, 1992 йилда туғилган фуқаро Б.З. ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Ходим воқеа жойида вафот этган. Унинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарда айтилишича, воқеа тафсилотлари тўлиқ ўрганилгандан сўнг, қўшимча маълумот берилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Ўрта Чирчиқда 400 нафар ўқувчи мактаб биноси олиб қўйилгани сабаб дарсга боролмаётгани хабар берилди. Зоир Мирзаев ҳолатга эътибор қаратди
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)