Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация 30 ноябрь—3 декабрь кунлари Польшада бўлади.
ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, делегация Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этади.
Тадбирда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва ташкилот фаолиятининг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки ва кўп томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Изоҳ (0)