Ўзбекистонда январь–октябрь ойларида 4 248 нафар тадбиркорнинг 4 596 та лойиҳасига 1 586 млрд сўм молиявий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда АОКАда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Соҳалар бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб борувчи тадбиркорларга тақдим этилган молиявий ёрдам юқори ҳиссага эга. Жамғарма томонидан қуйидаги соҳалар кесимида молиявий ёрдам кўрсатилган:
- қишлоқ хўжалигининг 27 581 та лойиҳаси бўйича — 7,5 трлн сўм;
- саноат соҳасининг 5 731 та лойиҳаси бўйича — 2,8 трлн сўм;
- хизмат кўрсатиш соҳасининг 8 368 та лойиҳаси бўйича — 3 трлн сўм;
- бошқа йўналишларнинг 6 716 та лойиҳаси бўйича — 3 трлн сўмни ташкил этмоқда.
- халқаро молия институтлари ва бошқа донорлардан жалб этиладиган қарз маблағлари — 267,9 млрд сўм;
- кафилликлар беришдан тушадиган даромадлар — 9,6 млрд сўм;
- давлат бюджетидан трансфертлар — 250 млрд сўм;
- бошқа даромадлар — 106,4 млрд сўмни ташкил этган.
Изоҳ (0)