Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Туркменгаз» давлат концерни раиси ўринбосари Аҳмет Гелдимурадов лавозимидан яширинча озод этилди, дея хабар бермоқда Turkmennews. Нашрнинг ёзишича, Гелдимуродов Гурбангули Бердимуҳамедовнинг жияни ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг амакиваччаси ҳисобланади.

Фото: Turkmenportal

Фото: Turkmenportal

Хабарга кўра, Гелдимуродов Ашхободдаги барда муштлашиб, прокурорнинг бошига шиша билан ургани ортидан лавозимидан айрилган. Ҳодиса тахминан бир ой олдин содир бўлган ва кузатув камераларига тушиб қолган, деб ёзади Turkmennews. Муштлашув акс этган видео Бердимуҳамедовларга топширилган, шундан сўнг уларнинг қариндоши ишдан бўшатилган.

Расмий Туркманистон матбуотида Аҳмет ​​Гелдимуродовнинг исми тилга олинмаган ва унинг қачон «Туркменгаз» раҳбари ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳам номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди