Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё вилояти Ховос туманида суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фермер хўжалиги аниқланди, деб хабар беради Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «З.А.» фермер хўжалиги раҳбари Н.М. хўжаликка балиқчилик кўли қуриш учун Ховос тумани ҳудудидан ажратилган ер майдонига ортиқча 5,5 гектар ер майдонини эгаллаб олгани аниқланган. Шундан 3,01 гектари суғориладиган ер майдонида ўзбошимчалик билан балиқчилик кўли ташкил қилган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 1,3 миллиард сўм зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)
Маҳаллий
Ангренда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди