Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ғарб давлатлари Россия нефтига юқори нарх чегарасини жорий этиш борасида ҳалигача келиша олмаяпти. РБC Capital Markets инвестиция банки эса нарх чегараси Россия даромадига таъсир қилиши даргумон деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Оммавий ахборот воситалари Европа Иттифоқи мамлакатлари нефтнинг максимал нархини бир баррель учун 65-70 доллар оралиғида белгиламоқчи эканлини ёзган.

Ушбу нарх оралиғида Россия даромадининг камайиши ҳақида эмас, балки инфляцияни пасайтириш ҳақида гапириш керак, — деди РБC Capital Markets товар стратегияси раҳбари Ҳелима Cрофт.

CNNнинг қайд этишича, нефть нархининг пасайиши жаҳон энергетика инқирозини янада кучайтириши мумкин. Айниқса, бунга Россия жавоб қайтарса вазият кескинлашади.

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи томонидан бир баррель нефть учун максимал нархни 65-70 доллар оралиғида белгилаш таклифи муҳокама қилинган. Бироқ бу баъзи давлатлар учун жуда паст, бошқалари учун эса юқори бўлиб чиққан.

Польша, Литва ва Эстония бир баррель учун 65-70 доллар Россияга жуда юқори фойда келтиради, деб ҳисоблайди, чунки ишлаб чиқариш таннархи бир баррель учун 20 долларни ташкил қилади.

Кипр, Греция ва Мальта — Россия нефтини танкерлар орқали ташиш орқали кун кечираётган давлатлар юқори чегара жуда паст эканлигини айтди. Шунингдек, йўқолган бизнес учун компенсация ёки янги шароитларга мослашиш учун кўпроқ вақт талаб қилмоқда.

Польша бир баррель учун 30 доллардан баланд нархга рози эмас. Кипр товон пули талаб қилмоқда. Грецияга эса кўпроқ вақт керак, — дейилади материалда.

Якуний қарор барча элчиларнинг розилигини талаб қилади. Россия нефтининг бозор қиймати ҳозир 68 доллар атрофида.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россия нефтининг юқори нарх чегарасини 65-70 доллар қилиб белгилаши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?