Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда икки эркак бир аёлни куч ишлатиб машинага ўтқазиб, олиб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалиб, улар аёлнинг эри ва қайнотаси экани аниқланганди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Воқеа 24 ноябрь куни Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. Д.Ш. исмли фуқаро (1992 йилда туғилган) отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга Tracker автомашинасига турмуш ўртоғи М.А. (2000 йилда туғилган)ни ўтқазиб, номаълум томонга олиб кетган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли бир нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб, уйдан чиқиб, Тошкент шаҳрига кетиб қолгани аниқланган. Уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топган ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борган.

Ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғрилаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ

Bahtiyor Islombekov

Кеча, 11:03

Неонацистларга карши террорчилар жанг киляптими шунда?! :)
ЛГТБ тарафдорлари билан ЛБТГ га карши булганлар жанг киляптими шунда?! :)

Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов