Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь октябрь ойларида Ўзбекистон 16 та давлатдан қиймати 65,9 миллион долларга тенг бўлган 404,1 минг тонна картошка импорт қилди.
Картошка импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,7 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:
- Покистон – 258,2 минг тонна;
- Қозоғистон – 96,3 минг тонна;
- Қирғизистон – 16,8 минг тонна;
- Россия – 15 минг тонна;
- Нидерландия – 6,3 минг тонна;
- Эрон – 5,6 минг тонна.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)