Ўзбекистонда фуқаролар кўпроқ туристик мақсадларда республикадан чиқиб кетмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь октябрь ойларида жами 4400,5 минг нафар фуқаро шу мақсадда республикадан чиқиб кетган.
Ундан кейин ўринда фуқаролар қариндошларини йўқлаш учун Ўзбекистондан чиқиб кетган (3656,5 минг киши).
Хизмат мақсадида кетганлар 12,9 минг кишини, ўқиш учун кетганлар 132,5 минг кишини, бўш вақтни ўтказиш ва дам олиш учун кетганлар 558,6 минг кишини, даволаниш мақсадида кетганлар 40,0 минг кишини ташкил этган.
Изоҳ (0)