Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари Ким Ё Чжон Жанубий Корея ҳукуматини «овсарлар» деб атади. Унинг расмий баёнотини Корея Марказий телеграф агентлиги эълон қилди.

Фото: «Глобалnews.cа»

Фото: «Глобалnews.cа»

Ким Ё Чжоннинг бундай кескин ибораларни қўллашига Сеулнинг КХДРга қарши янги санкциялар киритиш ҳақидаги даъватлари сабаб бўлди. «Агар улар юзага келган хавфли вазиятдан санкциялар ёрдамида чиқиб кета оламиз, деб ўйлаётган бўлса, унда улар дунёда бемалол яшаш йўлини билмайдиган овсарлар бўлса керак», —деди Ким Чен Иннинг синглиси.

Шунингдек, Ким Ё Чжон Жанубий Корея аҳолиси қандай қилиб «президент Юн Сок Ёл ва унинг овсарлари хавфли вазиятни юзага келтиришда давом этаётган бу режимга нибсбатан лоқайд бўлиб қолаётгани»дан ҳайратга тушди.

Жанубий Корея ҳукумати Ким Ё Чжоннинг баёнотини «беадаб иборалар» учун танқид қилди ва унинг хатти-ҳаракатларини «жуда хунук» деб атади.

Сўнгги ҳафталарда Пхеньян кенг кўламли баллистик ракеталар синовини қайта бошлагани сабабли, Корея ярим оролидаги вазият сезиларли даражада кескинлашди. «Рёнхап» маълумотларига кўра, ноябрь ойининг ўзида КХДР камида 30 та ракета учирган.

Ракета синовлари туфайли октябрь ойида Жанубий Корея беш йил ичида биринчи марта КХДР юқори мансабли амалдорлари ва ташкилотларига нисбатан бир томонлама санкциялар киритди.

АҚШ ва Жанубий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши даражасида ҳам КХДРга қарши янги санкцияларга эришишга уринмоқда. Аммо бу уринишларга Россия ва Хитой томонидан тўсқинлик қилинмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)