• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда бошқарув йўқолиб, тартибсизлик юзага келиши мумкин — The Economist

    Украинадаги тўққиз ойлик урушдан сўнг мамлакат давлатчилиги ва ўзига хослиги ҳар қачонгидан кучайди. Россия эса, аксинча, чегаралари назоратсиз, хусусий ҳарбий тузилмаларга таянган ва аҳолиси қочқин муваффақиятсиз давлатга айланиб бормоқда — булар мамлакатдаги вазиятни назорат қилиб бўлмайдиган ҳолга солади, деб ёзмоқда The Economist журнали сиёсий мутахассисларга таяниб.

    Фото: «Вятка-на сети»

    Фото: «Вятка-на сети»

    Ғарб етакчиларининг Украина Россия агрессиясига қарши тура олишига ишончи ортди, бироқ айни пайтда Россиянинг урушдан омон қолиши бўйича хавотир кучаймоқда, деб ёзган The Economist муҳаррири Аркадий Островский мақолада.

    Журналда келтирилган муваффақиятсиз давлатнинг биринчи белгиси — аниқ чегараларнинг йўқлиги. 2022 йилнинг сентябрь ойида Украинанинг тўрт вилояти аннексия қилиниши Россияни чегаралари ноаниқ ва назоратсиз давлатга айлантира бошлади, дейилади The Economist мақоласида. Бу Россия ҳукумати ўз вазифаларини тўлиқ бажара олмаётганидан далолат бериши мумкин, деб ҳисоблайди сиёсатшунос Екатерина Шулман.

    «Билишимизча, Россия Федерацияси ўзини ўзи йўқ қилмоқда ва муваффақиятсиз давлат босқичига ўтмоқда», — дея Шулманнинг сўзларини келтиради The Economist. Сиёсатшунос, шунингдек, Украина вилоятларининг аннексия қилиниши мамлакат ичидаги «муаммоли ҳудудлар», жумладан, Шимолий Кавказ республикаларига қўл келиши мумкинлигини айтди, деб ёзади газета. Шулман, агар Москва ҳукумати «бўш қўйиб берса» ушбу ҳудудларнинг баъзилари Россия таркибидан чиқишга уриниши мумкинлигини айтди.

    The Economist нашрининг ёзишича, муваффақиятсиз давлатга хос яна бир белги — жисмоний кучлар устидан давлат монополиясининг йўқолиши ва сафарбарликка чақирув. «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров назорати остидаги кучларнинг ҳаракатлари шундан далолат беради. Журналнинг таъкидлашича, ҳатто Россия давлат хавфсизлик идоралари ҳам ўз манфаатлари учун ишламоқда.

    Бундан ташқари, Кремль энди мамлакат аҳолиси хавфсизлигининг кафолати бўла олмайди, сафарбарлик эълон қилиш орқали ҳатто унинг ўзи асосий хавф манбайига айланмоқда, дейилган The Economist мақоласида.

    Путин ўз махсус ҳарбий операциясини уйига кўчирди ва одамларнинг тинчликда қолиш эвазига урушга қарши норозилик билдирмаслиги бўйича консенсусни бузди. Энди одамларга унинг режими учун курашиш ва ўлиш кераклиги айтилмоқда.
    Мақола муаллифининг қўшимча қилишича, сафарбарлик мамлакат ичида урушдан кўра кўпроқ ағдар-тунтарни келтириб чиқарди, бу эса иммиграциянинг янги тўлқини ва ижтимоий кескинликнинг кучайишига олиб келди.

    Октябрь ойида The Economist нашри Россия сиёсий ва бизнес элитаси вакиллари мамлакатни Путинсиз янада ривожлантириш сценарийларини кўриб чиқа бошлагани ҳақида хабар берганди. Ўшанда нашр ҳарбий мағлубиятлар Россияни жиддий нотинчлик ва муваффақиятсизликка олиб бораётгани ҳақида ёзган.

    24.11.2022, 13:20   Изоҳ (1)   21016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. nurillaismatullaev430@gmail.com / 27.11.2022, 20:58

      Фейк.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оқ уй Россия Украинада кимёвий қурол қўллаши мумкинлигидан хавотирда — Politico

    24.11.2022, 12:20

    АҚШ Туркиянинг Сурия ва Ироққа зарбаларини қоралади

    24.11.2022, 12:05

    Киев мери: Шаҳарнинг 70 фоизи электрсиз қолмоқда

    24.11.2022, 12:03

    Лукашенко КХШТнинг тақдири Украинадаги махсус операцияга боғлиқ бўлишини айтди

    24.11.2022, 11:49

    Лукашенко Россия ва Беларусга ҳужум уюштирилган тақдирда «Европани титратадиган» жавоб ваъда қилди

    24.11.2022, 11:46

    Зеленский БМТ экспертларини Украинадаги муҳим инфратузилма объектларига таклиф қилди

    24.11.2022, 11:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.