Оила аъзоларни мазали ширинликлар билан хурсанд қилиш учун ошхонада кўп вақт сарфлаш шарт эмас. Олма, шоколад ва мураббо қўшиб тайёрланадиган пирогни 30 дақиқа ичида тайёрлаш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- тайёр хамир — 250 грамм;
- сутли шоколад — 90 грамм;
- олма — 1 дона;
- мураббо — 2 ош қошиқ;
- сут — 1 ош қошиқ;
- ёнғоқ — 20 грамм.
- Олма ювилиб, қирғичдан ўтказилади.
- Тайёр хамирга ун сепилиб, узун қилиб ёйилади.
- Хамир марказига шоколадни қўйиб, ўлчам бўйича хамирнинг икки томони кесиб чиқилади.
- Сўнгра шоколадни олиб, аввал олма, устидан мураббо ва шоколад қўйилади.
- Хамирнинг икки чети масаллиқлар устидан ўриб чиқилади.
- Хамир юзасига сут суртилиб, майдаланган ёнғоқ сепилади.
- Пирог 200 даража печда 15-20 дақиқа давомида пишириб олинади.
Изоҳ (0)