• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳарбий жиноятчилар устидан суд — Нюрнберг жараёнининг якунланиши, Малида асирга олинган 170 киши ва Францияга жосуслик қилишда айбланган таниқли авиаконструктор. Кун хронологиясида 20 ноябрь

    20 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан нацистлар Германиясидаги ҳарбий жиноятчиларга қарши суд якуни, Малидаги меҳмонхонада асирга олинган 170 киши ҳамда Франция фойдасига жосуслик қилишда айбланган таниқли авиаконструктор оид фактлар ўрин олган.

    Нацистлар Германияси амалдорларига қарши бошланган Нюрнберг суди

    1945 йил 20 ноябрда нацистлар Германиясидаги ҳарбий жиноятчилар устидан суд — Нюрнберг жараёни бошланган эди. Суд орадан қарийб бир йил ўтгач, 1946 йил 1 октябрда якунланган ва ҳукм эълон қилинган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Халқаро ҳарбий трибунал 12 нафар нацистни бутун дунёга қарши жинояти, ҳарбий жинояти ва инсониятга қарши жинояти учун осиш орқали ўлим жазосига ҳукм этган. Бу халқаро ҳуқуқнинг ривожланишида муҳим тармоққа айланган бўлиб, «Тарих суди» деб номланади.

    Бавариянинг Нюрнберг шаҳрида бошланган судни Гитлерга қарши коалицияга аъзо тўртта давлатнинг саккиз нафар судьяси олиб борган. АҚШ, Буюк Британия, СССР ва Франция прокурорлари томонидан тайёрланиб, икки кун давомида ўқиб эшиттирилган айблов хулосаси тўртта банддан иборат бўлган: бутун дунёга қарши жиноят, инсониятга қарши жиноят, уруш қонунларини бузиш (ҳарбий жиноятлар) ва ушбу жиноятларни содир этиш учун фитна уюштириш.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    1946 йил 1 октябрь куни судьялар узоқ давом этган дебатлар натижасида 22 нафар шахсга нисбатан умумий позицияни шакллантирган. Уларнинг ҳеч бири айбига иқрор бўлмаган. Германия меҳнат фронти раҳбари Роберт Лей 1945 йил 25 октябрда қамоқхонада ўз жонига қасд қилган. Нацистлар ҳаракатини моддий қўллаб-қувватлаган «Фридрих Крупп» қурол концернига раҳбарлик қилган Густав Крупп даволаб бўлмас даражада носоғлом дея топилган. Ушбу икки шахсга нисбатан очилган иш тўхтатилган. Натижада Густав Круппнинг ўғли Алфрид Крупп Нюрнберг жараёнининг Америка трибуналида (1947-1948 йиллар) судланган. 1 октябрда яна уч нафар судланувчи оқланган, тўрт нафари 10—20 йил оралиғида қамоқ жазосига ҳукм этилган, уч нафари умрбод озодликдан маҳрум этилган, 12 нафари эса ўлимга ҳукм қилинган.

    Жиноятчиларнинг ўн нафари 16 октябрь куни осилган. Сирдан ўлимга ҳукм этилган Мартин Борман 1945 йил майида ўз жонига қасд қилгани кейинчалик маълум бўлган. Герман Геринг — Рейхда Гитлердан кейинги иккинчи одам ҳисобланган бўлиб, у ўлим жазоси ижро этилишидан уч соат олдин қамоқхона камерасида ўз жонига қасд қилган. Германияда фаолият юритган «NSDAP», «SS», «SD» ва «Гестапо» каби ташкилотларнинг аъзоларига алоҳида жиноят иши қўзғатилган холос, Вазирлар Маҳкамаси, «SА» ва Вермахт қўмондонлиги аъзолари эса бутунлай оқланган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Геринг ва Бормандан, шунингдек, Адольф Гитлер жанглари тугамасидан олдин ўз жонига қасд қилган Йозеф Геббелс ва Генрих Гиммлердан ташқари, судланувчилар курсисида Гитлернинг Миллий социалистик немис ишчилар партияси бўйича ўринбосари Рудольф Гесс ҳам ўтирган. У 1941 йил ўз ташаббусига кўра Буюк Британияга келиб, тинчлик битимини тузмоқчи бўлганига инглизлар томонидан ҳибсга олинган ва уруш якунига қадар асирда сақланган. Унинг ёнида ташқи ишлар вазири Иохим фон Риббентроп, Вермахт олий қўмондонлиги раҳбари Вильгельм Кейтел SS империя хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ва Германия ички ишлар вазирлиги стац-котиби Ernst Калтенбруннер ҳам бўлган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Тарихдаги биринчи Халқаро ҳарбий трибунал барча урушлардан кейинги ҳолатлар учун муҳим жараёнга айланган: у нафақат оммавий жиноятлар содир этганларни жавобгарликка тортган, балки биринчи марта алоҳида шахсларга, жумладан, ҳарбий жиноятлари учун давлат раҳбарларига нисбатан ҳам халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаган. Бу халқаро гуманитар ҳуқуқда ҳуқуқий прецедентни яратган ва у ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмаган.

    Мали меҳмонхонасида асирга олинган 170 киши

    Бундан 7 йил олдин 20 ноябрь куни Мали пойтахти Бамакода жойлашган Radisson Hotel меҳмонхонасида қуролланган террорчилар ҳужум уюштирганди. Бино ичига киришга муваффақ бўлган жангарилар 170 га яқин одамни асирга олган. Ҳужум учун масъулиятни «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотига алоқадор «Ал-Мурубитун» гуруҳи ўз зиммасига олган.

    Фото: The New York Times

    Фото: The New York Times

    2013 йилнинг январида Франция Малининг бир қисмини эгаллаб олиб, Азавад мустақил давлатини эълон қилган исёнчи таурегларга қарши ҳарбий операция бошлаган. Операциянинг мақсади Мали ҳукуматига ёрдам бериш ва француз фуқароларини ҳимоя қилиш бўлган. Халқаро операция БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2012 йил 20 декабрдаги резолюция билан маъқулланган. 2013 йил 8 февралда мамлакат шимоли-шарқида худкуш террорчи ҳарбий хизматчиларга қарши биринчи терактни уюштирган. Шундан кейин БМТ миссиясининг тинчликпарварлари ва ходимларига нисбатан ҳужумлар серияси бошланган.

    20 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 да Radisson Hotel меҳмонхонаси биносига Ичида қуролланган жангарилар бўлган дипломатик рақамлар ўрнатилган бир нечта машина яқинлашган. Киришдаги соқчини яралаган террорчилар бинога бостириб кириб, у ердаги 170 га яқин одамни асирга олган (140 нафар меҳмон ва 30 нафар меҳмонхона ходими). Қуръон оятларини ўқий олган асирларнинг бир қисми озод этилган.

    Фото: The New York Times

    Фото: The New York Times

    Кўп ўтмай ҳодиса жойига Мали куч тузилмалари ходимлари етиб келган ва аксилтеррорчилик операцияси бошланган. Соат 09:00 да ҳарбийлар меҳмонхона биносига кирган, бир соатдан кейин эса террорчилар тўртинчи қаватда қуршовга олинган. Бу вақтга келиб Мали ҳарбийларига ёрдам бериш учун Франциянинг 40 нафар махсус кучлари етиб келган. Шунингдек, штрумда Америка ҳарбийлари ва БМТнинг кўп қиррали мажмуавий миссияси кучлари ҳам иштирок этган.

    Операция давомида барча асирлар секин-аста озод этилган (марҳумлардан ташқари). Улар кичик гуруҳлар шаклида меҳмонхонани тарк этаётган бир пайтда куч тузилмалари ходимлари якуний штурмга тайёргарлик кўрган. Соат 16:00 да террорчилар йўқ қилинган ва ҳарбийлар бинони кўздан кечиришни бошлаган. Операция давомида беш нафар ҳарбий яраланган, «Волга-Денпр» Россия авиакомпанияси экипажининг олти аъзоси ҳалок бўлган. Мазкур воқеадан кейин мамлакатда 10 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

    Францияга жосуслик қилишда айбланган авиаконструктор

    1935 йилнинг 20 ноябрь куни учувчи-синовчи Пётр Стефановский «Занжир» лойиҳаси доирасида бешта қирувчи самолёт қотирилган «ТБ-3» бомбардимончисини биринчи марта ҳавога кўтарган эди. Самолёт совет авиаконструктори Андрей Туполев бошчилигидаги жамоа томонидан яратилган эди. Орадан бир неча йил ўтгач, Туполев аксилинқилобий ташкилотга мансубликда айбланиб, ҳибсга олинганди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Андрей Туполев 1888 йил 10 ноябрда Тверь вилоятининг «Пустомазово» қишлоғида дунёга келган. Отаси Петербург университетидан ҳайдалган бўлса-да, сиртқида ўқиган ва нотариус бўлиб ишлаган. Онаси Твердаги Марина аёллар гимназияси битирувчиси. Андрейнинг ўзи бошланғич таълимни уйда олган, кейин эса Тверь гимназиясида ўқишни давом эттирган.

    «Техника бўйича кетишим кераклигимни ҳис қилардим. Чунки техникани жуда яхши кўрардим», — деб ёзади у.

    1909 йилда Туполев Николай Жуковскийнинг аэронавтика тўгарагига қўшилган, у ерда олим йигитчага «энг даҳшатли эҳтирослардан бири — фанга бўлган иштиёқ»ни юқтирган. Туполев 1910 йилдаёқ ўзи яратишда иштирок этган планерда биринчи парвозини амалга оширган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Бироқ ўқиш жараёни биринчи ҳибсга олиниш жараёни билан тўхтаб қолган. Туполев талабалар норозилигида иштирок этган, ноқонуний адабиёт тарқатгани учун қўлга олинган ва маъмурий тартибда ватанига юборилган. У ўқишни Биринчи жаҳон уруши бошланишида тамомлашга муваффақ бўлган.

    Ўқишни тамомлаган Туполев Марказий аэродинамика институтида ишлаган, самолётларда ёғоч ўрнини эгаллаган дуралюминий муқобилини яратишда иштирок этган. Туполев 1923 йилда аралаш конструкцияли ўзининг биринчи енгил самолёти «АНТ-1»ни, 1924 йилда — яхлит металли «АНТ-2», 1925 йилда — биринчи яхлит металли жанговар «АНТ-3» самолётини яратган. Шунингдек, «АНТ-4» номли бомбардимончи моноплатни ҳам серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

    Туполев раҳбарлиги остида бомбардимончилар, қирувчилар, йўловчи ташувчи, транспорт, денгиз самолётлари, аэрочаналар, торпедали катерлар, биринчи совет таянч дирижабллари лойиҳаланган.

    1937 йил 21 октябрда Туполев ҳибсга олинган. У «авиация саноатида Совет Иттифоқига қарши ташкилотга бошчилик қилиш, самолётсозлик соҳасида қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ва Франция фойдасига жосуслик қилишда» айбланган. Шунингдек, у аксилинқилобий ташкилотларни яратиш ва иқтисодга зарар етказишда айбланган. Бундан ташқари, у ўз чизмаларини советларнинг асосий рақиби бўлган немис авиаконструктори Вильгельм Мессершмитга сотганликда гумонланган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Туполевга нисбатан шубҳалар унинг 1930 йилларда Германия, Франция ва АҚШга сафарлари сабаб пайдо бўлган. Бу каби сафарлардан бири жанжал билан якунланишига бир бахя қолган — Туполев СССР томонидан ташкил этилган «АMTOРГ» консалтинг-савдо фирмасини четлаб ўтиб, хориж заводларида самолётлар тайёрлаш бўйича буюртмаларни рўйхатдан ўтказган. Бундан ташқари, Туполев ўзининг хизмат сафарларига авиацияга алоқаси бўлмаган рафиқасини ҳам олиб борган. Сафарлар давомида бир нечта самолёт ишлаб чиқаришда лицензиялар сотиб олинган бўлиб, улардан бири ишлаб чиқариш учун жуда мураккаб эди, қолганлар совет нормаларига мос келмаган.

    «Мени Лубянкадаги ҳибсхонада сақлашди. Кейин эса Бутиркага ўтказишди. У ерда ҳам осон, ҳам қийин эди, атрофда одамлар бор эди ҳарқалай… Йўқ, мени калтаклашмади, фақат узоқ вақт турғизиб қўйишарди — ахир мен оғир одамман — менга қийин эди», — дея кейинчалик дўсти Леонид Керберга айтиб берган у.

    Уни чизмаларни кимга сотганини, бунинг эвазига қанча пул олганини айтишни талаб қилишган. «Шерикларининг Архангелский, Сухов, Петляков, Мясишев аллақачон барчасини тан олиб, сени сотишди. Фақат сен тажанглик қиляпсан, ўзингга осон бўлади, айт…», — дейишган унга. Агарда Туполев тан олмаса, хотинини лагерга, фарзандларини эса болалар уйига жўнатиб юборишни ваъда қилишган. Яқинларининг ҳибсга олинишидан қўрққан эркак «барчасини тан олган» ва 1924 йилдан бери француз жосуси эканини айтган. Аммо иқрорлик ёрдам бермаган. Туполев қамоқхонада ўтирганида ҳам янги — «АНТ-58» самолёти устида ишлаган. Бутиркадан у Москва вилоятидаги «Болшево» посёлкасидаги «СССР НКВД ҳузуридаги махсус техник бюро»сига ўтказилган.

    Туполев «Болшево»га ўтганида, у ерда авиация соҳасининг ҳибсга олинган етакчи мутахассислари ишлаётган эди: таниқли конструкторлар Владимир Петляков, Владимир Мясишев, Роберт Бартини, Иосиф Неман, Александр Надашкевич, Курт Минкнер. Сергей Королев ҳам шу ерда бўлиб, у Туполев раҳбарлиги остида «Пе-2» ва «Ту-2» бомбардимончиларини яратиш устида ишлаган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Туполев ва унинг шериклари устидан суд 1940 йилда сиртдан ўтказилган ва авиаконструктор 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. Уни лагердан уруш қутқариб қолган. 1941 йил 19 июль куни Туполев ва унинг 20 нафар шериги муддатидан олдин озодликка эришган — у бунга қадар 1376 кун умрини қамоқда ўтказиб улгурганди. 1955 йил 9 апрелда эса Туполев тўлиқ реабилитация қилинган.

    Иккинчи жаҳон урушидан кейин Туполев соатига 1000 километр тезликда учишга қодир «Ту-16» реактив бомбардимончисини яратган. Шунингдек, советларнинг сўнгги фуқаролик реактив самолёти — «Ту-104» ҳам унга тегишли эди. Туполев 1972 йил 23 декабрда вафот этган ва Москвадаги «Новодевиче» қабристонига дафн этилган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Исроилга биринчи марта ташриф буюрган Миср президенти Анвар Садат, МБА тарихидаги энг йирик жанжал ва Ой юзасига қўнган «Аполлон-12». Кун хронологиясида 19 ноябрь

    20.11.2022, 09:30   Изоҳ (0)   44191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк Британия бош вазири Риши Сунак илк бор Киевга ташриф буюрди (фото)

    19.11.2022, 20:26

    Украина–Россия уруши қачон тугаши бўйича тахминий муддат маълум қилинди

    19.11.2022, 18:45

    Тожикистон президентининг невараси мамлакат Дзюдо федерацияси раҳбари этиб сайланди

    19.11.2022, 16:34

    Россия колонияларидаги маҳбуслар 2 ой ичида рекорд даражада камайиб кетди. Бу улар урушга ёлланаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин

    19.11.2022, 16:13

    Илон Маск Twitter’да Трампнинг аккаунтини қайтариш ёки қайтармаслик ҳақида овоз бериш ташкил қилди

    19.11.2022, 13:39

    Коронавируснинг янги штамми: мутахассислар «цербер» янада юқумлироқ экани ҳақида огоҳлантирмоқда

    19.11.2022, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.