2022 йил сентябрида ва октябрида Россиянинг эркаклар учун ахлоқ тузатиш колонияларида маҳбуслар сони 23 минг кишига камайди. Бу ҳақда «Медиазона» Жазоларни ижро этиш федерал хизматига таяниб хабар бермоқда.
Нашр эътибор қаратишича, август боши ҳолатига ахлоқ тузатиш колонияларида 349 минг киши сақланган бўлса, сентябрга келиб, улар минг кишига камайган, бу эса маҳбуслар сони пасайиши бўйича кўп йиллик трендга мос келади. Аммо октябрь ва ноябрь бошида кескин камайиш кузатилди: маҳбуслар сони тегишли равишда 338 минг ва 325 минггача тушиб кетди.
Сўнгги йилларда бунга қиёслаш мумкин бўлган пасайишлар бор-йўғи икки марта кузатилган: 2015 йил баҳорида (ўшанда Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган амнистия доирасида икки ой ичида қарийб 15 минг киши озод этилган) ва 2020 йил бошида (коронавируснинг биринчи тўлқини даврида Россия судлари томонидан камроқ ҳукмлар чиқарилган).
«Медиазона» маҳбуслар сонининг жорий қисқариши улар «Вагнер» гуруҳи томонидан урушга ёлланаётгани билан боғлиқ деб тахмин қилмоқда. Унинг асосчиси, бизнесмен Евгений Пригожин колонияларга шахсан ўзи бориб, маҳкумларга Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этса, ярим йилдан сўнг афв этилишини ваъда қилмоқда.
Вагнер гуруҳи ўзи қандай гуруҳ?
Вагнер гуруҳи биринчи марта Украинада 2014 йилда пайдо бўлган ва Россиянинг Қримни эгаллаб олишида муҳим рол ўйнаган эди.Унга махсус топшириқли бўлинма собиқ жангчиси Дмитрий Валеревич Уткин асос солган деб ҳисобланади, у гуруҳга Гитлернинг севимли композитори Ричард Вагнернинг номини берган.Кўплаб Ғарб ОАВлари Вагнер гуруҳи тўғридан-тўғри Владимир Путинга бўйсунишини ёзади. Унинг ёлланма жангчилари болаларни ўлдириш, аёлларни зўрлаш ва қийноққа солиш, шунингдек, шафқатсиз қотилликларда айбланиб келади.
Мавзуга доир:
- «Вагнер» стандартларни пасайтириб, жиддий касалликларга чалинган маҳбусларни ёллай бошлади — Британия Мудофаа вазирлиги
- Россиядаги колонияда жазо ўтаётган ўзбекистонликлар «Вагнер» гуруҳи таркибида Украинадаги урушга жўнатилган — «Новая газета»
- Туркманистонда юзлаб маҳбуслар Украинадаги урушга юборилгани маълум қилинди
Изоҳ (0)