Швейцариянинг Санкт-Галлен шаҳридаги завод ишчиси эритилган алюминий идишга тушиб кетди, бироқ омон қолди, деб хабар беради «РИА Новости».
Аниқланишича, 25 ёшли электротехник ҳарорати 720 даража Цельсий бўлган эриган алюминий идишга тиззасигача тушиб кетган.
«У ўзини ўнглаб, оёққа туришга муваффақ бўлди. Ҳодиса натижасида у катта ҳажмдаги куйишлар ва тан жароҳатлари олди. Ҳодисанинг аниқ сабаблари Санкт-Галлен шаҳри полицияси томонидан ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.
Жабрланувчи оғриқни енгиб, ҳеч кимнинг ёрдамисиз печдан чиқа олган. Унга биринчи тиббий ёрдамни заводда навбатчи шифокорлар кўрсатди. Шундан сўнг у вертолётда касалхонага етказилган, дея қўшимча қилади шаҳар полицияси.
Изоҳ (0)