• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбланди

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Кон Хи 6 август куни коррупция айбловлари бўйича сўроқ қилинмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, Associated Press хабар берди.

    Foto: Associated Press
    Фото: Associated Press

    Маълум қилинишича, сўроқ Сеулда янги либераллар ҳукумати томонидан ўтказилаётган 3 та махсус терговдан бири доирасида амалга оширилмоқда. Терговда собиқ президентнинг рафиқаси акцияларнинг нархини манипуляция қилиш, пора олиш ва партия номзодларини танлаш жараёнига ноқонуний аралашишда гумон қилинмоқда. Ким Кон Хи журналистларга шундай интервью берди:

    “Мен арзимас одам бўлиб туриб, халқни ташвишга солганим учун узр сўрайман”.

    Сўроқ пайтида Сеулдаги прокурор идораси олдида Юннинг ўнлаб тарафдорлари Жанубий Корея ва АҚШ байроқлари билан тўпланиб, уни қўллаб-қувватлаб турган.

    Собиқ президент Юн Сок Ёл апрель ойида мамлакатда ножоиз ҳарбий ҳолат жорий этгани сабаб президентлик лавозимидан четлатилиб, қамоққа олинган эди. У март ойида озод этилган бўлса-да, далилларни йўқ қилишга уринганлиги туфайли июль ойида яна қайта ҳибсга олинган. Ҳозирда у исён кўтарганлик ва бошқа оғир жиноятлар бўйича суд қилинмоқда.

    Терговчиларнинг маълум қилишича, ўтган ҳафта собиқ президентни рафиқасининг иши бўйича сўроқ қилишга ҳаракат қилинган, бироқ у қамоқхона формасини ечиб, ич кийимда ерга ётиб олиб, қаршилик кўрсатган. Ҳозирда прокурорлар Юннинг адвокатлари билан музокара олиб бормоқда.

    Юн ва унинг рафиқаси 2022 йилги парламент сайловида маълум бир номзодни илгари суриш учун консерватив “Халқ қудрати” партиясига босим ўтказганликда гумон қилинмоқда. Терговга кўра, бу ишда сайлов натижаларини ўрганувчи агентлик асосчиси Мён Те Гюн воситачилик қилган.

    Ким Кон Хи, шунингдек, бизнес имтиёзлари билан таъминлаш эвазига черков ходимидан заргарлик буюмларини олиш ва акция нархини манипуляция қилишда гумон қилинмоқда. Президент бўлган даврида Юн бу айбловларни сиёсий ҳужум деб атаб, терговга рухсат бермаган эди.

    Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 3 декабрь куни Юн тарафидан эълон қилинган ҳарбий ҳолат бир неча соат ичида тугатилган. 14 декабрь куни парламент уни импичмент қилиб, апрель ойида эса Конституциявий суд Юн Сок Ёлни расман лавозимидан четлатган эди.

    Foto: Anadolu
    Фото: Anadolu

    Июнда бўлиб ўтган муддатдан олдинги президентлик сайловларида либерал номзод Ли Же Мёнг ғалаба қозонган. Шундан кейин, у Юннинг ҳарбий ҳолат жорий қилиши, унинг рафиқасига оид айбловлар ва 2023 йилги сув тошқини чоғида ҳалок бўлган денгиз пиёдаси ишини тергов қилишга буйруқ берган эди. 

    6 август, 11:05   Изоҳ (0)   895
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жанубий Корея#собиқ президент#рафиқаси#коррупция#пора#сўроқ қилинди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Технологиялар | 6 август, 14:20

    Трамп 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон етакчилари билан учрашади

    Дунё | 6 август, 14:08

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54

    Туркия авиакомпанияси бортга повербанк олиб чиқишни тақиқлади

    Дунё | 6 август, 13:45

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22

    АҚШда тиббий самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 6 август, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.