• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Рақобат қўмитаси инсофсиз рақобатни содир этган Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Реклама ролигидан кадр

    Рақобат қўмитасига Uzum Market МЧЖ ХКдан келиб тушган мурожаат асосида, YandexGо УБ МЧЖ томонидан телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилган Яндекс Маркет рекламаси орқали YandexGо УБ МЧЖ Uzum Market МЧЖ ХКга нисбатан инсофсиз рақобат ҳаракатларини амалга ошириб, “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларини бузаётгани, истеъмолчиларни чалғитаётгани ҳамда Uzum Market МЧЖ ХКнинг ишчанлик обрўсига путур етказаётгани аломатлари бўйича Рақобат қўмитаси махсус комиссияси томонидан 12 июнда иш қўзғатилганди.

    Махсус комиссия томонидан ишни кўриб чиқиш натижасида:

    • YandexGо УБ МЧЖ рекламасидаги актрисанинг бинафша рангли кўйлаги ва роликнинг дастлабки кадрлари Uzum Market МЧЖ ХКнинг аввалги видеоларидаги образларга визуал ва концептуал жиҳатдан ўхшашлиги;
    • реклама ролигидаги бош қаҳрамоннинг узум дастасини кўтариб “а, бу маркетми?!” деб берилган саволидан сўнг, ён-атрофдаги реклама иштирокчиларининг бош қаҳрамоннинг саволига нисбатан салбий ҳолатдаги муносабати (реакцияси);
    • реклама ролигида ролик иштирокчисининг “ажойиб маркет” деганидан сўнг, бош қаҳрамоннинг узум дастасини кўтариб “а, бу маркетми?!” деган саволи орқали томошабинда Uzum Market ҳақида сўз бораётгани ҳақида таассурот уйғотилгани. Шундан сўнг, актрисанинг “йўқ, бу бошқа маркет” деган жавоби орқали Яндекс Маркет устунлиги ҳақида ишора қилингани аниқланди.

    Юқоридаги ҳолатлар орқали “YandexGо УБ” МЧЖ “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган нотўғри таққослаш, яъни рақобатчи хўжалик юритувчи субъектни ёки унинг товарини товарнинг устунлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи сўзлардан ёки рамзлардан товарнинг холисона тасдиққа эга бўлган тавсифини ёки таққослаш параметрларини кўрсатмаган ҳолда фойдаланиб таққослашни амалга оширган деб топилган.

    Шу билан бирга, Uzum Market томонидан махсус комиссияга рақобатни чеклашга олиб келган ҳаракат бозор иштирокчилари, истеъмолчиларга бевосита моддий зарар етказилгани тўғрисидаги асосли далиллар ва ҳужжатлар тақдим этмагани боис, махсус комиссия ҳолатни иқтисодий жиҳатдан паст таъсирли деб баҳолади ва молиявий санкцияларни суд тартибида қўллашни лозим деб топмади.

    Юқорида аниқланган қонунбузилиш ҳолатига мувофиқ, қўмита махсус комиссия томонидан YandexGо УБ МЧЖга нисбатан:

    • Яндекс Маркетга оид мазкур реклама ролигини оммавий ахборот воситаларидан олиб ташлаш орқали қонунбузилиш ҳолатини бир ой муддатда бартараф этиш;
    • реклама ролигини ОАВдан олиб ташлагани ҳақида тасдиқловчи ҳужжатларни 14 августга қадар қўмитага тақдим этиш бўйича кўрсатма берилди.

    Uzum Market МЧЖ матбуот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича,вазиятни ҳуқуқий майдонда ҳал қилиш муҳим эди, айнан соғлом рақобат соҳани олдинга силжитади. 

    “Ўзбекистонда электрон тижорат бозори фаол ривожланмоқда ва биз янги ўйинчиларни мамнуният билан кутиб олмоқдамиз — айнан соғлом рақобат соҳани олдинга силжитади. Шу билан бирга, биз фойдаланувчиларни чалғитмайдиган ҳалол тарғибот усулларига риоя қилишни принципиал жиҳатдан муҳим деб ҳисоблаймиз. Биз учун вазиятни ҳуқуқий майдонда ҳал қилиш муҳим эди ва умид қиламизки, бу ягона ҳолат истисно бўлиб қолади. Пировардида, бозордаги барча компанияларнинг умумий мақсади онлайн харид маданиятини ривожлантириш, инфратузилмани мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистондаги одамлар турмушини енгиллаштириш ва қулайроқ қилишдан иборат бўлиши лозим”, дейди компания вакили.

    Қўмита махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон қўмитанинг апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалигини маълум қилди.

    6 август, 10:45   Изоҳ (0)   1128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.