Француз комедиялари доимо ўзининг енгиллиги, тафсилотларга эътибори ва нозик ҳазили билан шуҳрат қозонган. Қуйида жаҳон кинопрокатининг хитига айланган, Париж романтикаси ва Прованс эстетикасини машҳур қилган фильмларни эслаймиз.
“Сен-Тропелик жандарм”, 1964 йил
Режиссёр Жан Жиро томонидан суратга олинган машҳур кинокомедиялар туркуми, унда бош ролни Луи де Фюнес ижро этган. “Сен-Тропелик жандарм” фильми жандарм Людовик Крюшо саргузаштлари ҳақидаги олти қисмли кинонинг биринчисидир.
Воқеа француз қишлоғидан бўлган ғайратли жандармнинг унвони кўтарилиши ва шу билан бирга Сен-Тропе шаҳар полиция бўлимига кўчиб ўтиши билан бошланади. Женевев Град ижросидаги вояга етган қизи Никол, янги турмуш ўртоғи Клоди Жансак ижросидаги Жозефа ҳамда катта сержант Жером Жербер лавозимидаги Мишел Галабрю раҳбарлигида омадли жандарм бир нечта бемаъни жиноятларни фош этиши лозим бўлади.
“Катта сайр”, 1966 йил
“Катта сайр” воқеалари 1942 йилга келиб босиб олинган Францияда кечади. Муҳим топшириқни бажариб қайтаётган Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг уч учувчиси душман снарядига дуч келгач, самолётни тарк этишга мажбур бўлади ва турк ҳаммомларида учрашишга келишиб олади.
Биринчисининг парашюти бўёқчи Огюстен Буве ишлайдиган уйнинг томига тушади. Иккинчиси Париж операси биносига қўнади ва Станислас Лефор исмли дирижёрнинг хонасига яширинади. Экипаж командири эса тюленлар сузиб юрган ҳовузга шўнғийди.
“Оталар”, 1983 йил
Франсис Вебернинг учта машҳур комедияларидан иккинчиси француз актёри Пьер Ришар ва унинг россиялик ҳамкасби Жерар Депарде иштирокидаги ажойиб комедия жуфтлиги ҳисобланади.
“Оталар” фильмининг бош қаҳрамонлари омадсиз ўқитувчи Франсуа Пинён ва тажрибали журналист Жан Люка. Улар эски дўстлари Кристиннинг илтимосига кўра унинг ўғли — 17 ёшли Тристанни қидиришга йўл олади. Қаҳрамонларнинг ҳар бири ўзини ёш йигитнинг отаси деб билади, аммо унинг ҳақиқий отаси борлигидан бехабар.
“Такси”, 1998 йил
“Такси” сюжетининг марказида Фредерик Дифентал ижросидаги ҳалол, бироқ омадсиз полиция инспектори Эмилиэн ҳамда Сами Насери гавдалантирган хушфеъл, лекин довюрак такси ҳайдовчиси Даниэль туради.
Улар дўстлашгач, Марсель ва унинг атрофида содир этилган бир қатор жиноятларни фош этади. Уларни жасоратга Эмма Виклунд - Петра ва Марион Котияр - Лили образлари, шунингдек, Бернар Фарси ижросидаги француз полицияси комиссари Жерар Жибер руҳлантиради.
“Фантомас”, 1964 йил
Луи де Фюнес ижросидаги комиссар Жув ва ниқобли қўлга тушмас жиноятчи Фантомас — Жан Маре ҳақидаги ҳазил трилогия.
“Фантомас” деб номланган фильмнинг марказий қаҳрамони — профессионал шериклардан иборат жамоаси билан моҳир ўғри ва қотилдир. Уни қўлга олиш деярли имконсиз: жиноятдан сўнг у қурбоннинг қиёфасига кириб, мутлақо бегуноҳ одамнинг бармоқ изларини қолдиради. Комиссар Жув унинг сирини очиши ва ҳамтовоқларини фош қилиши керак, бу ишда унга “Тонг” газетаси мухбири ёрдам беради.
“Амели” 2001 йил
Бош ролни Одри Тоту ижро этган, французча енгил романтик комедия. Режиссёр Жан-Пьер Жененинг “Амели” фильми атрофидаги дунёга ёрқин бўёқлар қўшиш ва атрофдагиларни бахтли қилишни орзу қилувчи Амели Пулен исмли қиз ҳақида ҳикоя қилади.
Қаҳрамон ҳаётдаги ҳар бир воқеа ўзаро боғлиқ эканлигига ишонч ҳосил қилган. Бир куни у болалар “хазиналари” солинган қутичани топиб олади. Бу нарсани эгасига қайтариш умидида Амели унинг вояга етган эгасини излашга киришади ва ўзи сезмаган ҳолда янги ҳаёт бошлайди.
“1+1”, 2011
Франсуа Клюзе ва унинг қоратанли ҳамкасби Омар Си иштирок этган синфий тенгсизлик ва эркаклар дўстлиги ҳақидаги самимий ҳамда ҳазил-мутойибали трагикомедия.
“1+1” ҳикояси реал воқеаларга асосланган бўлиб, бахтсиз ҳодиса туфайли фалажланиб қолган Филипп исмли аристократнинг жиноятчи ўтмишга эга хушчақчақ Бакари “Дрисс” Бассарини парваришчи сифатида ёллагани ҳақида ҳикоя қилади.
Узоқ вақт давомида қаҳрамонлар дунёқараш ва турмуш тарзи фарқлари туфайли ўзаро тил топа олмайди. Бироқ мусиқага бўлган муҳаббатлари туфайли улар бир-бирини тушуниш йўлини топади ва яқин дўстларга айланиб қоладилар.
Изоҳ (0)