Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари учун Самарқaндда кўргазма ташкил этилди (фото)
Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Самарқaндга келган давлат раҳбарларининг рафиқалари учун махсус кўргазма ташкил этилди.
“Ўзбекистон ранглари” номли ушбу кўргазмага 10 ноябрь куни Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Озарбайжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўғон ва Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг рафиқаси Анико Левай биргаликда ташриф буюрди.
Уларга Зироат Мирзиёеванинг тўнғич қизи — Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам ҳамроҳлик қилди.
Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, экспозиция меҳмонларда катта таассурот қолдирди ва ҳайратлантирди.