Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни умумхалқ байрами, деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, 11 ноябрь барча учун байрам сифатида дам олиш куни бўлади.
Айни пайтда Ўзбекистонда қуйидаги саналар байрам — дам олиш куни ҳисобланади:
- 1 январь — Янги йил;
- 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни;
- 21 март — Наврўз;
- 9 май — Ҳотира ва қадрлаш куни;
- 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
- 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни;
- 8 декабрь — Конституция куни.