11 ноябрь куни Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбирлари доирасида Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда шу куни бўлиб ўтган кўп томонлама йиғилишнинг асосий натижалари юзасидан фикр алмашилган.
Шунингдек, яқинда Ашхобод шаҳрига бўлган олий даражадаги ташрифда, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорлик йўналишида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.