Футбол бўйича Италия А Сериясининг 14-турида «Ювентус» 10 ноябрь, пайшанба куни «Верона» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 60-дақиқада Мойзе Кин туринликларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Лигада қаторасига бешта ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган «Ювентус» очколарини 28 тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринга кўтарилди ва пешқадам «Наполи»дан (38) ўн очко ортда қолмоқда. «Верона» 5 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
Массимилиано Аллегри жамоаси кейинги ўйинни 13 ноябрь оқшомида «Лацио»га қарши ўтказади.
А Серия
14-тур баҳси
10 ноябрь, пайшанба
«Верона» — «Ювентус» 0:1
Гол: 0:1 – 60 Кин.«Верона»: Монтипо, Чеккерини, Давидович (Гюнтер, 78), Хин, Дойг (Лазович, 65), Терраччано, Онгла, Сулемана (Велозу, 65), Журич (Анри, 78), Лазанья, Каллон (Верди, 72).
«Ювентус»: Перин, Бонуччи, Данило, Бремер, Куадрадо (Алекс Сандро, 78), Костич, Рабьо, Локателли (Паредес, 63), Фажоли (Миретти, 63), Милик, Кин (Ди Мария, 69).
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (6), Давидович (55), Журич (57), Велозу (77), Алекс Сандро (81).
Четлатиш: Алекс Сандро (90+2).