Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари 10 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.
-80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Одилжон Аслонов Қирғизистон вакили Омурбек Бекжигит улууни енгиб, финалга йўл олди.
Мадиёр Саидраҳимов (-92 кг) иорданиялик Аҳмат Сулаймонни мағлуб этди ва финалчига айланди.
Шу тариқа Ўзбекистон вакилларидан етти нафари финал йўлланмасига эга чиқди. Аввалроқ Абдумалик Ҳалоков, Руслан Абдуллаев, Ҳасанбой Дўстматов, Лазизбек Муллажонов ва Саиджамшид Жаъфаров финал йўлланмасига чиққанди. Финал баҳслари 12 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Шаҳзод Музаффаров, Атҳамжон Муҳиддинов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса бронза медали билан чекланди.
Изоҳ (0)