• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия, Украина ва БМТ Украина портларидан 12 та кема жўнаб кетишини келишиб олди

    Украина, Туркия ва БМТ делегациялари Қўшма координация марказида кемаларнинг, шу жумладан Украина портларидан 12 та кеманинг 31 октябрь куни гуманитар йўлак бўйлаб ҳаракатланиш режасини келишиб олди, деб хабар берди «РБК» 30 октябрь куни кечқурун.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Украина, Туркия ва БМТ делегациялари эртага, 31 октябрь куни денгиздаги гуманитар йўлак орқали ўтадиган 14 та кема — Украинадан чиқадиган 12 та ва у ерга борадиган 2 та кеманинг ҳаракатланиш режасини келишиб олди. БМТ делегацияси Россия делегациясини Қўшма координация маркази томонидан белгиланган жараёнларга мувофиқ, кемалар ҳаракатлари ҳақида хабардор қилди», — дейилади хабарда.

    Аниқлик киритилишича, марказ тартибига кўра, тижорат кемалари «дон келишуви» доирасида хавфсиз ўтиши учун, барча иштирокчилар ўз ҳаракатларини ҳарбий ва бошқа органлари билан мувофиқлаштиради.

    Яна олтита кема дон битими доирасида Украина портларидан 30 октябрь куни чиққан.

    Айни пайтда Россиянинг Қўшма координация марказидаги манбаси маълум қилишича, Киев, Анқара ва БМТ томонидан дон битими доирасида кемалар ҳаракати ҳақида қабул қилинган қарорлар Россияга ҳеч қандай мажбуриятни юкламайди. «Биз ўз иштирокимизни тўхтатганмиз ва бу ҳақда Қўшма координация марказини расман хабардор қилганмиз. Бизсиз қабул қилинган қарорлар бизга ҳеч қандай мажбурият юкламайди», — деди у.

    Дон битими

    «Дон битими» Россия ва Украина томонидан алоҳида-алоҳида Туркия ва БМТ билан 22 июлда имзоланган эди. Томонлар дон ортилган кемалар Қора денгиз орқали ўтиши учун хавфсиз йўлак яратиш мажбуриятини олди, БМТ, Туркия ва Украина вакиллари ҳарбий юклар ортилишини истисно қилиш учун назорат олиб боришга келишиб олди. Битим узайтириш имконияти билан уч ойга тузилди. Биринчи юк кемаси Одесса портидан 1 август куни чиқиб кетди.

    24 февраль куни Россия операцияси бошланганидан кейин Украина портларидан дон ортилган кемалар чиқолмай қолган эди. Киев ва Ғарб мамлакатлари бунда Москвани айблади ва озиқ-овқат инқирози ҳақида огоҳлантирди. Россия, ўз навбатида, портлар украиналик ҳарбийлар томонидан миналаштирилгани туфайли озиқ-овқат чиқиб кетолмаётганини даъво қилди. Охир-оқибат, у ерда, турли ҳисоб-китобларга кўра, 4,5 миллиондан 20 миллион тоннагача буғдой ва маккажўхори тўпланиб қолди.

    Дон битими муддати ноябрь охирида тугаши, барча томонлар рози бўлган тақдирда, шартнома узайтирилиши мумкин эди.

    Россия ўз иштирокини тўхтатди

    29 октябрь куни Украина дронлари дон йўлаги хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган Қора денгиз флоти кемаларига ҳужум қилгач, Россия дон битимидаги иштирокини «номаълум муддатга» тўхтатиб қўйди. АҚШ ва Евроиттифоқ Москвани бу қарорни бекор қилишга чақирди. БМТ ва Туркия дон битимини хавф остига қўювчи қадамларга қарши чиқди.

    Россия Мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучлари ҳужумни Британия Ҳарбий-денгиз кучлари мутахассислари раҳбарлиги остида амалга оширганини айтмоқда. Россиянинг дон битимига қайтиши ҳақида кемага уюштирилган ҳужум юзасидан суриштирув олиб борилганидан кейин гапириш мумкин бўлади, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко.

    Мавзуга доир:

    • Путин Украина билан тузилган «дон битими»ни чеклашни Эрдўғон билан муҳокама қилади
    • Россия ва Украина ўртасидаги дон келишуви глобал очликнинг олдини оладими?

    31.10.2022, 10:44   Изоҳ (0)   7119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Bayraktar дронлари «ҳаво — ҳаво» синфидаги ракеталар билан жиҳозланади

    31.10.2022, 09:57

    Финляндия НАТОга Россия билан чегарага ядро қуроли жойлаштиришга рухсат беради — ОАВ

    31.10.2022, 09:34

    Қўриқчилари томонидан ўлдирилган Индира Ганди, 200 доллар учун самолётни олиб қочган италиялик йигит ва Сталин жасадининг Мавзолейдан кўчирилиши. Кун хронологиясид...

    31.10.2022, 09:30

    Лула да Сильва Бразилия президенти сайловида ғалаба қозонди

    31.10.2022, 09:14

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида 140 дан зиёд одам ҳалок бўлди (видео)

    31.10.2022, 08:50

    Мариупол мэри шаҳардаги вайронагарчиликлар кўламини баҳолади

    30.10.2022, 21:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.