Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

30 октябрь куни кечқурун Москва ғарбидаги Рябиновая кўчасида бир неча ўнлаб машиналар тўқнашиб кетди, йўл ҳаракати бутунлай тўсилиб қолди. Бу ҳақда шаҳар транспорт департаменти хабар берди.

Муассаса ЙТҲ акс этган видеони эълон қилди. Унда бир автомобиль авария сигналини ёқиб тўхтаб турган машина томонга қараб юраётганини кўриш мумкин. Унга орқада турган бошқа автомобиль келиб урилган, сўнг унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган яна бир нечта машина ва автобуслар тўқнашган.

Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, 54 та енгил автомобиль, мотоцикл ва автобус иштирокида бир нечта кичик авариялар юз берган. Беш киши, шу жумладан бир нафар ёш бола жабрланган, уларнинг икки нафари касалхонага ётқизилган.

30 октябрь куни Москвада биринчи қор ёғди, ҳайдовчилар йўллар музлаши ҳақида огоҳлантирилган. Шаҳар транспорт департаменти автомобиль ғилдираклари шинасини қишкисига алмаштиришни, шунингдек, машиналарни дарахт ва реклама баннерларидан узоқроққа тўхтатишни тавсия қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди