Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Доминиканинг БМТдаги доимий ваколатхонаси элчиси Паоло Замполли ФИФА президенти Жанни Инфантинога Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида Эрон терма жамоасини Италия билан алмаштиришни таклиф қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Яна бир бор дунё сиздан Эронни Жаҳон Чемпионатидан дисквалификация қилиш учун зудлик билан чора кўришингизни талаб қилмоқда. Сиз собиқ бош вазир Борис Жонсон (Буюк Британия собиқ бош вазири) билан бирга Суперлигага қарши чиқдингиз. Миллиардлаб мухлислар учун дунё салбий сиёсий хабарлар булути остида қолмаслиги лозим. Бу сиз ва шайх Тамим бин Ҳамад ол Соний қилган ғалабали ишларга таъсир қилиши мумкин.

Шахсан мен ва бутун дунё Эроннинг дисквалификациясидан сўнг Италия Англияга қарши ўйнашини истаймиз. Тушунишим бўйича, Италия ФИФАнинг мундиалга йўлланма олмаган терма жамоалар рейтингида биринчи ўринда турибди.

Паоло Замполли, Доминиканинг БМТдаги доимий ваколатхонаси элчиси

Аввалроқ Эронлик бир гуруҳ футболчи ва спортчилар мамлакат терма жамоасини ЖЧ—2022 дан четлатишни сўраб, ФИФАга мурожаат қилгани хабар қилинганди.

Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ—2022 20 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади. Эрон терма жамоаси Англия, АҚШ ва Уэльс билан бир гуруҳдан жой олган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади