Исландияда шахмат бўйича World Fischer Random Chess Championship мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. Абдусатторов муддатидан олдин ярим финал йўлланмасини ҳал қилган эди.
Ўзбекистонлик шахматчи ярим финалда Ҳикару Накамура билан ўйнайди. Яна бир ярим финал баҳси Магнус Карлсен ва Ян Непомняший ўртасида кечади.
Нодирбек А гуруҳини 1-ўринда якунлади. Накамура B гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган. Америкалик гроссмейстер FIDE рейтингида 6-поғонадан (2768) жой олган. Нодирбек эса 2713 рейтинг билан 31-ўринни банд этган.
Маълумот учун, мусобақанинг мукофот жамғармаси 400 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб 150 минг долларга эга чиқади.
Ушбу мусобақа ўзига хос регламенти билан ажралиб туради. Унда одатий шахматдан фарқли ўлароқ дастлабки қатордаги доналар тасодифий тарзда жойлаштирилади.
Изоҳ (0)