Ўзбекистонлик футболчи Остон Ўруновнинг «Урал» билан шартномани бекор қилиши бўйича айрим тафсилотлар маълум бўлди, дея «РБ Спорт»га таяниб хабар қилмоқда «Чемпионат».
Қайд этилишича, Ўрунов ва «Урал» бош мураббийи Виктор Гончаренко ўртасида келишмовчилик юзага келган. Россия Кубоги доирасида «Сочи»га қарши ўйин олди режасида Остон асосий таркибда тушиши керак бўлган, бироқ ўйин куни мураббий уни захирада қолдирган.
Иккинчи бўлимда мутахассис Остонни майдонга туширмоқчи бўлган ва унга тайёргарлик кўришни буюрган. Футболчи эса майдонга тушишни хоҳламаган. Якунда ушбу вазият ўзаро келишмовчилик ва шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлган.
21 ёшли Ўрунов 2022/23 йилги мавсумда «Урал» сафида учта ўйинда майдонга тушди.
Аввалроқ футболчи «Навбаҳор»га қайтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Остон «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўзбекистонлик футболчи, шунингдек, «Навбаҳор», Россиянинг «Спартак», «Уфа» ва «Урал» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)