Тайван ҳарбий хизматчиларнинг ойлик маошини икки баравар ошириб, камида 15 000 Тайван долларига (465 доллар) чиқармоқчи. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Нашр қайд этишича, Тайванда мажбурий ҳарбий хизмат ўтовчилар ойига 6 510 Тайван доллари олади. Бу оролдаги энг кам ойлик маошдан (26 400 Тайван доллари) анча паст.
Бундан ташқари, орол расмийлари Пекин билан кескинлик шароитида мажбурий ҳарбий хизматни тўрт ойдан бир йилгача узайтириш режасини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ Хитой етакчиси Си Цзиньпин Хитой Тайван билан тинч йўл орқали бирлашишга интилаётгани, бироқ куч ишлатишдан воз кечишга ваъда бериш ниятида эмаслигини маълум қилган.
Тайван эса ҳеч қачон ўз суверенитети, эркинлиги ва демократик қадриятларга содиқлиги билан боғлиқ масалаларда ён бермаслигини билдирган.
Изоҳ (0)