Буюк Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак ва АҚШ президенти Жо Байден телефон орқали суҳбат чоғида Хитойга қарши ҳаракат ва Украинага ёрдам бериш масалаларини муҳокама қилди.
«Раҳбарлар Буюк Британия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик кўламини муҳокама қилди, хусусан, Ҳинд—Тинч океани минтақасида барқарорлик ўрнатиш ва Хитойнинг зарарли таъсирига қарши туришга ёрдам берадиган АУКУС пакти ҳақида сўз юритилди», — дейилади Британия бош вазири идорасининг баёнотида.
Қайд этилишича, Сунак ва Байден «Украина халқини қўллаб-қувватлашда ўз мамлакатларининг етакчи роли ҳақида ҳам гаплашган».
«Етакчилар Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида шахсан учрашишни сабрсизлик билан кутмоқда», — дейилади хабарда.
G20 саммити ноябрь ойи ўрталарида Индонезияда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Риши Сунак Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди.
Изоҳ (0)