• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 24 октябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри  24 октябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Шойгу НАТО мамлакатлари мудофаа вазирларига қўнғироқ қилиб, Украина «ифлос бомба»ни портлатишга тайёрланаётганини билдирди

    Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг НАТО мудофаа вазирларига қўнғироқ қилиб чиқишдан мақсади Ғарбнинг Украинага ҳарбий кўмагини секинлаштириш ёки тўхтатишдан иборат бўлган. Урушни тадқиқ қилиш институти мутахассислари шундай фикр билдирди. Уларнинг қайд этишича, Россия қўрқувни аланга олдириб, альянсни заифлаштирмоқчи.

    Эслатиб ўтамиз, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 23 октябрь куни Франция, Туркия, Буюк Британия ва АҚШ мудофаа вазирлари билан телефон орқали боғланган ва музокаралар чоғида «Украина томонидан ‘ифлос бомба’ қўлланган ҳолда провокациялар амалга оширилиши эҳтимоли юзасидан ўз хавотирини» билдирган. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу версияни асословчи ҳеч қандай далилларни тақдим этмаган.

    Музокаралардан аввалроқ Шойгу «РИА Новости»га берган интервьюсида «Киев режими Украинада ‘ифлос бомба’ иштирокида провокация тайёрлаётгани» ҳақида маълум қилган эди.Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Сергей Шойгуни кескин вазиятни янада кучайтириш учун баҳона сифатида бундай баёнотларни қўлламасликка чақирди.

    Украина ҳукумати эса «ифлос бомба» ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг таъкидлашича, Украина Ядро қуроли тарқатмаслик ҳақидаги шартномани қўллаб-қувватлайди. «Бизда ҳеч қанақа ‘ифлос бомбалар’ йўқ ва биз уларга эга бўлишни режалаштирмаяпмиз», — деган Кулеба.

    Ўз ўрнида Украина президенти Владимир Зеленский вазиятга қуйидагича баҳо берган: «Россия ўзи келган ҳамма жойда ўзидан кейин оммавий қабрлар, зиндонлар, вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқлар, миналанган ерлар, йўқ қилинган инфратузилма ва табиий офатларни қолдиради. Европанинг бизга тегишли қисмида ядро қуроли қўллаши мумкин бўлган фақат битта субъект бор — ва шу субъектнинг ўзи ўртоқ Шойгуга кимларгадир қўнғироқ қилишни буюрган».

    Исроил Украинага Эрон дронларига қарши курашиш учун разведка маълумотларини тақдим этган — NYT

    Исроил Украина ҳарбийларига Эрон дронларига қарши курашиш учун зарур бўлган разведка маълумотларини тақдим этган, деб ёзади New York Times украиналик мансабдорга таяниб.

    13 октябрь куни Киев вилоятида муҳим инфратузилма объектлари камикадзе дронлар зарбаларига учради. Шундан кейин Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Исроил ҳукуматига расмий нота юбориб, Киевга ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказишни сўрашини маълум қилган.

    18 октябрь куни Исроил ва Украина мудофаа вазирлари Бенни Ганс ва Алексей Резников ўртасида телефон орқали мулоқот ўтказилиши керак бўлсада, бироқ Исроил томони сўнгги лаҳзада қўнғироқни рад этди.

    Музокаралардан бош тортилишини нашр Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг баёноти билан боғламоқда, у аввалроқ «Исроил томонидан Киевга қурол-яроғ берилиши мамлакатларимиз ўртасидаги барча давлатлараро муносабатларни бузиши» ҳақида огоҳлантирганди. Эртаси куни Ганс, Исроил Украинага қурол тақдим этмаслигини маълум қилди.

    Украинада ялпи сафарбарликни бошлаш режалаштирилмоқда — ОАВ

    Украина ялпи сафарбарлик эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Украина Мудофаа вазирлигига таяниб хабар бермоқда. Киев Россияда эълон қилинган қисман сафарбарлик туфайли, фронтда Россия армияси сон жиҳатдан устун келишидан хавфсирамоқда.

    Хабарда айтилишича, Украинада умумий сафарбарлик 24 февралдаёқ эълон қилинган бўлса-да, янги бўлинмаларни ташкил қилиш ва қуроллантириш бўйича чекланган имкониятларни ҳисобга олганда, ялпи сафарбарликка эҳтиёж бўлмаган, аммо энди вазият ўзгармоқда.

    Аввалроқ Киев тўлдириш маркази бошлиғи Максимов Украина қўшинларини тўлдиришга эҳтиёж борлигини, шу сабабли ҳамма жойда ҳарбий мажбуриятга эга эркакларнинг барчасига чақириқ қоғози топширилишини айтганди.

    Айни вазиятда Шольц ва фон дер Ляйен Украина учун «Marshall режаси» тузилишини ёқлаб чиқди. Украина учун «Marshall режаси» зарур, уни ҳозироқ ишлаб чиқишни бошлаш керак, деди Германия канцлери Олаф Шольц ва Еврокомиссия раҳбари, Германия собиқ мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри учун ёзган мақоласида. Мақола Берлинда Украинани қайта тиклаш бўйича конференция арафасида эълон қилинди, унда, шу жумладан, Украина бош вазири Денис Шмигал ҳам қатнашади.

    Шольц ва фон дер Ляйен мақолада эслатишича, Украина Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун номзоддир. «Шунинг учун қайта тикланиш сари йўл — Украинанинг Евроиттифоққа томон йўли ҳамдир. Украина қоидаларга асосланган халқаро тартибни, бизнинг тинчлигимиз асосини, бутун дунё тараққиётини ҳам ҳимоя қилмоқда. Шунинг учун биз Украинани қўллаб-қувватлаётган бўлсак, демак ўз келажагимизни, бизнинг умумий Европамиз келажагини қураётган бўламиз», — дея қайд этди сиёсатчилар. Еврокомиссия раҳбари ва канцлер шуни ҳам таъкидладики, Украинани қайта тиклаш авлодлар вазифасидир, унга эса бугун киришиш керак.

    «Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда» — Шерзод Асадов

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Сирдарёда содир бўлган портлаш юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    «ОАВ ва блогерларимиз томонидан ҳар хил фикрлар, савол туғиляпти. Демак, бу портлашнинг таснифи бўйича. Якка портлаш нима дегани ўзи. Бу кейинчалик детонация бермаган портлаш. Яъни агар мана шу омборни оладиган бўлсак, бу омборхона 20-асрнинг 40 йилларида қурилган, илгари техник қоидаларга кўра жуда кўп миқдорда қурол-яроғ сақланган. Аммо 2016 йилдан сўнг президент топшириғига кўра барча омборлар реконструкция қилинмоқда. Барчасининг атрофида жаҳон стандартларига кўра кичик омборлар қурилмоқда ва уларда кам миқдорда қурол-яроғ сақланмоқда.

    Барча объектларда жаҳон стандартларига кўра қўйиладиган талаб асосида инженер-муҳандислик ишлари олиб борилмоқда. Сирдарё вилоятидаги портлаш ҳам шундай омборлардан бирида содир бўлган ва хавфсизлик талабларига амал қилингани туфайли катта талафот бўлмади. Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва бунга олиб келган барча омиллар инобатга олиниб, кенг жамоатчиликка эълон қилинади», — деган Шерзод Асадов

    24.10.2022, 23:26   Изоҳ (0)   11461
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг 2 туманидаги айрим жойларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    24.10.2022, 23:16

    Ўзбекистонда аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилмоқда

    24.10.2022, 21:37

    Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори автоҳалокатга учради

    24.10.2022, 20:59

    Камёб ҳодиса: бош прокурор Олий суддан ўз ўринбосари томонидан киритилган протестни қайтариб олди

    24.10.2022, 20:35

    Қашқадарёда 57 ёшли шифокорни калтакланган шахс қамоққа олинди

    24.10.2022, 20:26

    Сурхондарёда 50 сотих ер майдонини ноқонуний эгаллаб олган шахс ушланди

    24.10.2022, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда — ОАВ

    Дунё | 12 май, 19:50

    Green Card-2025 да энг кўп ўринни ўзбекистонликлар қўлга киритди

    Ўзбекистон | 12 май, 19:40

    “Ботаника” турар жой мажмуаси қурилиши тадбиркорлар эътирози сабаб тўхтатиладиган бўлди

    Ўзбекистон | 12 май, 19:38

    Тез-тез шамоллаш, ҳолсизлик, асабийлашиш: остеопатия қандай муаммоларни ечишга ёрдам беради?

    Маслаҳатлар | 12 май, 19:30

    Ўзбекистонда камбағал оилалар тоифаларга қандай ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 май, 19:16

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан келишувга эришди

    Спорт | 12 май, 19:07

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    Дунё | 12 май, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.