Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 100,17 сўмга пастлаб, 12 658,19 сўм бўлди;
- евро 148,00 сўмга тушиб, 14 672,11 сўм бўлди;
- рубль 1,90 сўмга пастлаб, 161,44 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 778,12 сўм бўлганди. Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)