• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Камёб ҳодиса: бош прокурор Олий суддан ўз ўринбосари томонидан киритилган протестни қайтариб олди

    Бугун, 24 октябрь куни Олий судда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва собиқ ходим ўртасидаги низо такрорий кассация судлов ҳайъатида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.

    Нима бўлган эди?

    Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан 2021 йилнинг июль ойида Комплеанс, ички аудит ва молиявий назорат хизмати бошлиғи Бахтиёр Хажихановни ишдан бўшатган эди. Бунга президентнинг собиқ маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитовнинг ССВга юборган кўрсатма хати асос сифатида олинган. Давлат маслаҳатчисининг хатига мувофиқ ССВ ходимни Меҳнат кодексининг 106-моддаси 6-банди билан «қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар»да деган пункти билан ишдан бўшатиб юборган.

    Бахтиёр Хажиханов

    Бахтиёр Хажиханов
    Фото: Илҳом Ҳурсаналиев / «Дарё»

    Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ва Тошкент шаҳар суди томонидан бу хат қонунга тенглаштирилиб, Меҳнат кодексининг 106-модда 6-банди бўйича тўғри бўшатилган деб топган.

    Иш жорий йилнинг 21 сентябрь ойида Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича кассация судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилган. Унда судьялар меҳнат муносабатларини бекор қилиш масаласида бирор-бир қонун бўйича ваколатга эга бўлмаган давлат маслаҳатчисининг хати ходимларни тўғридан-тўғри ишдан олишга, хусусан, Меҳнат кодексининг 106-моддаси 6-банди билан меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўла олмайди деб топган эди.

    Ажрим ўз кучида қолди

    Бугун, бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқованинг Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича кассация судлов ҳайъати ажрими устидан киритган протестига асосан иш такрорий кассация судлов ҳайъатида кўриб чиқиш бошланганди. Киритилган протестда Олий суднинг аввалги ажримини бекор қилиш ҳамда ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги талабларни қаноатлантирмаслик сўралган.

    Судда бевосита иштирок этган «Дарё» мухбиринг хабар беришича, Олий судга бош прокурор томонидан алоҳида хат киритилган бўлиб чиққан. Яъни бош прокурор ўринбосари томонидан киритилган протестни қайтариб олиш тўғрисида хат киритилган.

    Саидали Мухторалиев

    Саидали Мухторалиев
    Фото: Илҳом Ҳурсаналиев / «Дарё»

    «Бу суд қизиқ бўлди. Бош прокурор ўринбосари Светлана Ориқованинг собиқ ходим тўғри бўшатилган, деб иш берувчи ССВ фойдасига протест киритганди. Лекин амалиётда камдан кам учрайдиган ҳолат юз берди: бош прокурор ўринбосари нотўғри киритган протестни қайтариб олди. Ҳақиқатдан ҳам бу нотўғри қилганлигини англаб, тушуниб қайтариб олди. Биз учун ушбу ҳолат жуда катта янгилик бўлди. Натижада судлов ҳайъати бош прокурорнинг хатини қаноатлантирди ҳамда иш юритишни тугатди. Қонунчиликда кўзда тутилган мана бундай амалиётларни учраётганлиги фуқароларда нафақат Олий судга балки Бош прокуратурага бўлган ишонч ортишига ҳам олиб келади», — деди адвокат Саидали Мухторалиев.

    Олий суднинг такрорий кассация судлов ҳайъати қарорига кўра, кассация судлов ҳайъатининг ажрими ўз кучида қолди. Яъни ССВдан ноҳақ бўшатилган собиқ ходим Бахтиёр Хажиханов ўз ишига тикланадиган ва унга етказилган моддий зарар (мажбурий прогул суммаси) ундирилиб бериладиган бўлди.

    24.10.2022, 20:35   Изоҳ (2)   22372
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 585059383@telegram.org / 25.10.2022, 15:29

      Етказилган зарарни бюджет эмас давлат маслаҳатчиси ўз ёнидан тўлаш керак анаўшанда буларни кўзи очилади.

      Жавоб бериш
    2. 544509543@telegram.org / 25.10.2022, 09:25

      Ey.... Bunday fuqarolardan qanchadan qancha, bu insonni omadlarini bersin, o'zlari ham yurist bo'lganliklari uchun oxirigacha kurashdilar, biroq prezidentning sobiq maslahatchisi Abdujabbor Abduvohitov hamda sobiq Oliy sud raisi Kozimjon Komilovlarning qilmishlaridan ancha buncha insonlar ishsiz qoldilar, eng qizig'i Abdujabbor yoki shunga o'hshagan insonlar tomonidan Prezident video selektor bayonnomasiga o'zgartirish kiritilib, ushbu bayonnoma asosida hamda ko'rsatma xatlar yuborilib ancha muncha hodim egallab turgan lavozimidan ozod etildi! Eng qizig'i bayonnomada go'yiki bu topshiriqni O'zR Prezidenti Shavkat Miromonovich Mirziyoyev topshirganday. Ammo Youtube.com video hostingidagi "Shavkat Mirziyoyev's Press-service" kanaliga qo'yib to'liq video selektor yig'ilishida esa bunday topshiriq umuman bo'lmaganligini ko'rish mumkin. Eng qizig'i, yuqoridagi maqolada aytib o'tilganidek bunday xujjatlar "qonunga tenglashtirilib" tuman, shahar sudyalari ishni ko'rib chiqish jarayonida da'vo arizalarni, keyinchalik apellyatsiya shikoyatlarini qanoatlantirmasdan, ishni yopib yuborishmoqda..! HAQIQAT - egiladi, bukiladi, biroq sinmaydi.... Ushbu maqolada keltirilgan holat kabi bir kunmas bir kun haqiqat yuzaga chiqadi yoki mazkur ishlarda noto'g'ri qaror qilganlarning o'ziga yokida yaqinlaridan qaydati!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 57 ёшли шифокорни калтакланган шахс қамоққа олинди

    24.10.2022, 20:26

    Сурхондарёда 50 сотих ер майдонини ноқонуний эгаллаб олган шахс ушланди

    24.10.2022, 19:40

    Ғафур Ғулом боғи «Dream Парк» номи билан қайта очилди (видео)

    24.10.2022, 19:39

    Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга давлатлар номи маълум қилинди

    24.10.2022, 19:38

    Ўзбекистонлик олимлар янги балиқ турини кашф қилди

    24.10.2022, 19:36

    Ўзбекистонга келувчи туристлар сонини 7,3 млн нафарга етказиш режалаштирилмоқда

    24.10.2022, 19:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия ҳарбий аэродромларига қилинган ҳужумга муносабат билдирди 

    Дунё | 2 июн, 09:18

    Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш кўпайди

    Дунё | 2 июн, 09:05

    Бокс. Ўзбекистонлик спортчилар Таиланддаги турнирда тенгсиз бўлди

    Спорт | 2 июн, 08:35

    Қозоғистонда ота ва ўғил яшин уриши оқибатида вафот этди 

    Қозоғистон | 2 июн, 08:29

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.