Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Б.Д. «Меҳнатобод» маҳалласидаги «Ш.З.» фермер хўжалигининг 40 сотих суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 210 квадрат метр майдонда қурилиш ишларини амалга оширгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)