• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Норвегияда Путин яқин дўстининг ўғли ҳибсга олинди: у ушбу мамлакатда ҳарбий объектларни тасвирга олгани учун ушланган еттинчи россияликка айланди

    Норвегияда яна бир россиялик дрондан фойдалангани ва мамлакат муҳим инфратузилмасини тасвирга олгани эҳтимоли сабабли ҳибсга олинди. Бу Россия фуқаросининг шундай қонунбузарлик учун тўртинчи марта қўлга олинишидир. Бу сафар у Россия темир йўллари собиқ раҳбари Владимир Якуниннинг ўғли бўлди, деб ёзади BBC.

    Норвегия полицияси

    Норвегия полицияси
    Фото: Getty Images

    47 ёшли эркакнинг иккита — Россия ва Британия паспорти борлиги аниқланди. Суд уни икки ҳафтага ҳибсга олиш ҳақида қарор қабул қилди.

    У Россия темир йўллари собиқ раҳбари, Россия президенти Владимир Путиннинг энг яқин сафдошларидан бири — Владимир Якуниннинг ўғли бўлиб чиқди.

    «Бу одам Россия ва Британия фуқаролигига эга, у Норвегия ҳудудида, Шпицбергенда дрон учиргани учун Санкциялар тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланмоқда», — деди прокурор Анья Миккельсон Индбер.

    «Полиция эркакни 17 октябрь куни Хаммерфестда ҳибсга олди, ундан дронлар ва электрон қурилмаларни мусодара қилди, улар ҳозир таҳлил қилинмоқда. Дрондаги ахборот мазмуни иш учун катта аҳамиятга эга», — дея аниқлик киритди у.

    Бошқа ҳибслар

    Бу Норвегия шимолида бир ҳафта ичида дронлардан ноқонуний фойдаланганлик ёки махфий объектларни суратга туширганлик гумонлари бўйича ҳибсга олиш билан боғлиқ тўртинчи ҳолатдир. Россия фуқароларига Норвегия ҳаво ҳудудида, шу жумладан, Шпицбергенда ва қуруқликдан 12 денгиз мили  масофасида учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланиш тақиқланади.

    Хелгеллан округ суди 13 октябрь куни тўрт нафар россиялик — уч эркак ва бир аёлни тақиқланган объектларни тасвирга олгани учун етти кунга ҳибсга олгани ҳақида Meduza хабар берганди.

    Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, Норвегияга Финляндиядан келган россияликлар 11 октябрдаёқ қўлга олинган. Россия рақамлари ўрнатилган автомобилни кўздан кечириш чоғида Россия фуқаролари аввалроқ тасвирга олиш тақиқланган объектларни суратга олаётганида пайқаб қолишганини аниқлашган.

    14 октябрь куни яна бир Россия фуқароси Тромсе аэропортида дрон билан ушланган. У олган фотосуратларда, хусусан, ҳарбий вертолёт бўлган. Россиялик икки ҳафтага ҳибсга олинган.

    11 октябрь куни Стурскуг чегара пунктида Россия фуқароси Виталий Рустанович қўлга олинган. Унинг фотоаппарати ва иккита дрони мусодара қилинган. Рустановичнинг ўзи профессионал фотограф эканлигини таъкидлаган ва ўз сафари чоғида дронларни шахсий мақсадларда учирганини айтган. Прокурор унинг оддий сайёҳ бўлиши мумкинлигини истисно қилмади, бироқ дронлардан фойдаланиш барча россияликларга, улар нимани тасвирга олишидан қатъий назар, амал қилишини қўшиб қўйди.

    Яхта ва Британия фуқаролиги

    Очиқ манбаларга кўра, Владимир Якуниннинг Андрей исмли ўғли бор, у 1975 йилда туғилган, Лондон бизнес мактабида ва Колумбия университети бизнес мактабида ўқиган. Айни пайтда у оиласи билан Лондонда яшайди.

    У Хаммерфестда қўлга олинган. Судда у Буюк Британия фуқароси эканини ва Италияда яшашини айтган. Бироқ полициячилар эркакнинг яхтасидан Россия паспортини топиб олган. Firebird елканли яхтаси Бирлашган Қироллик байроғи остида шу йилнинг ёзидан буён Шпицберген атрофида ва Норвегия соҳиллари бўйлаб сузиб юрган.

    «У дрондан фойдаланганини тан олди, бироқ бу ноқонуний эканини билмаган. У Буюк Британия фуқароси», — деди адвокат ва суд қарори устидан шикоят аризаси берилишини маълум қилди.

    Путин дўстининг ўғли

    Бизнесмен Владимир Якунин — Россия президенти Владимир Путиннинг яқин маслакдоши. 1990 йилларда улар «Озеро» дача кооперативи таъсисчилари қаторида бўлган. 2014 йилда Қрим қўшиб олингач, Владимир Якунин АҚШ Давлат департаменти санкция рўйхатига киритилган.

    Унинг ўғли Андрей шу йил бошида, Украинага бостириб кирилишига нисбатан қатъий қаршилик билдирганидан кейин Россия ОАВлари оғзига тушди. У ҳеч қачон Владимир Путинга овоз бермаганини айтди.

    Андрей Якунин — Британиянинг Venture Investments & Yield Management инвестициявий компанияси асосчиларидан бири, ушбу компания Европа ва Россияда меҳмонхоналарга инвестициялар киритиш билан шуғулланган.

    2017 йилда Forbes VIY Management бошқаруви остидаги мол-мулкни 1 миллиард долларга баҳолаган. Андрей Якуниннинг ўзига тегишли давлат «Деловой Петербург» томонидан 2020 йилда 20,4 миллиард рубль (ўша вақтдаги курс бўйича 275 миллион доллар)га баҳоланган.

    21.10.2022, 11:31   Изоҳ (0)   8272
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина Хавфсизлик хизмати Лукашенкони қидирувга берди

    21.10.2022, 11:21

    Зеленский Россия Херсондаги Каховка ГЭСда теракт тайёрлаётганини айтди

    21.10.2022, 10:42

    Россиялик депутат аёлларни ҳам муддатли ҳарбий хизматга чақиришни бошлашни таклиф қилди

    21.10.2022, 10:34

    АҚШ Қуролли кучлари атом сувости кемаси суратини эълон қилди, одатда у жамоатчиликдан сир тутилади

    21.10.2022, 10:06

    LG компанияси Россиядаги заводини Ўзбекистон ёки Қозоғистонга кўчирмоқчи — ОАВ

    21.10.2022, 09:37

    Вьетнамдаги урушга боришни истамаган америкаликлар, Буюк Гудинининг ўлимига сабаб бўлган кўричак ва ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши. Кун хронологиясид...

    21.10.2022, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55

    “Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 9 август, 21:25

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва халқини тарихий воқеа билан қутлади

    Ўзбекистон | 9 август, 20:59

    Макияжда ёшни катта кўрсатадиган 3 та кенг тарқалган хато

    Гўзаллик | 9 август, 20:55

    Шиппакда машина ҳайдаш учун 300 евро, пляжда сигарет чекканлик учун 90 евро жарима — Европа давлатлари сайёҳлар учун кескин қоидалар жорий этди

    Дунё | 9 август, 20:15

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг энг яхши романтик комедиялари

    Кино | 9 август, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.